Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тадбиркорлик субъектлари томонидан табиий монополия субъектларининг хизмат ва тарифлар юзасидан қилган мурожаатларини доимий равишда ўрганиб бормоқда.
Хусусан, “Комтехторг“ хусусий корхонасининг табиий газ учун амалга оширилган тўловлари ҳамда сарфланган ҳажмлари бўйича 2016 йилдан 2019 йил 16 октябрига қадар бўлган муддат учун олдиндан тўловлари қайта ҳисоб-китоб қилиниши юзасидан “Ҳудудгазтаъминот“ АЖга бир неча бор мурожаат қилинишига қарамасдан ҳозирги кунга қадар қайтариб берилмаганлиги тўғрисидаги мурожаати “Ҳудудгазтаъминот“ АЖ ва “Ўзтрансгаз“ АЖлар билан биргаликда атрофлича ўрганилиб чиқилди.
Ўрганиш натижасига кўра, “Комтехторг“ хусусий корхонасининг табиий газ истеъмоли учун, олдиндан амалга оширилган тўловлари ҳисобга олинмаганлиги аниқланиб, “Ўзтрансгаз“ АЖ томонидан табиий газ учун, ортиқча олинган 15,7 млн. сўм пул маблағи “Комтехторг“ хусусий корхонасига қайта ҳисоб-китоб қилиб берилишига эришилди, ҳамда, истеъмолчининг манфаатлари ҳимоя қилинди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати