Мамлакатимизда сўнгги уч йил давомида ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича 43 та қонун ва бошқа меъёрий хужжатлар қабул қилинди. 70 га яқин норматив-ҳуқуқий хужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ушбу йўналишдаги ваколатли идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Ёшлар масалалари бўйича Республика идоралараро Кенгаши тузилди. Шунингдек, 30 июн санаси Ўзбекистонда Ёшлар куни деб эълон қилинди.
Шулардан келиб чиқиб, 2020 йил 16 январ куни Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Шарипов Нажмиддинхўжа Шуҳратович ва Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси ўринбосари Омонов Фаррух Фарходжонович бошчилигида Қўмитанинг Марказий аппарати ҳамда ҳудудий бошқармаларида фаолият олиб бораётган ёшлари билан видеоселектор кўринишида учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида Қўмитада 2019 йилда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга шарт-шароитлар яратиш, уй-жой билан таъминлаш мақсадида 2 нафар ёш ходимга имтиёзли ипотека кредитлари ажратилгани, бундан ташқари,
4 нафар ёш ходимларни Қўмитанинг тавсия билан Олий таълим ташкилотига имтиёзли, яъни суҳбат орқали ўқишга киришга кўмак берилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ишларни келгусида ҳам, самарали ташкил этиш, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга мулжалланган чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди.
Учрашувда шунингдек, ёш ходимлар ўзларининг Қўмита фаолиятига таалуқли фикрлари ва тавсиялари билан ўртоқлашишди. Келгусида бу каби тадбирларни давомий ўтказишга келишиб олинди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати