Davletovuz Телеграм каналида эълон қилинган Республикага шина олиб кираётган импортёрлар томонидан автошиналарни республикадаги ягона шина ишлаб чиқарувчи корхона лабораториясида синовдан ўтказишга мажбур бўлаётганлиги, шина завод эса фурсатдан фойдаланиб ҳар хил кўрсаткичларни сабаб қилиб, уларни синовдан ўтказишни рад этишни бошлаганлиги, синовдан ўтказганларини ҳам номувофиқ деб топаётганлиги масаласи юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан аввалроқ мазкур ҳолат билан боғлиқ битта мурожаат келиб тушган.
Жумладан, Қўмитага pm.gov.uz орқали 2019 йил 28 октябрда “Тайлоқ Бахмали” хусусий корхонаси мурожаат қилиб, корхона томонидан импорт қилинган автошина маҳсулотларига мувофиқлик сертификати олаолмаётганлиги ва ушбу сертификат фақат “Birinchi Rezinotexnika zavodi” МЧЖ томонидан берилиши мумкинлигини билдирган.
Қўмита томонидан мазкур мурожаатни ўрганиш натижаларига кўра, “Birinchi Rezinotexnika zavodi” МЧЖ қошида пневматик автошиналарни синовларини ўтказиш учун аккредитация қилинган синов лабораторияси мавжудлиги, ушбу лаборатория 11 турдаги синов ишларидан 3 турини амалга ошириши маълум бўлди. Лекин ушбу лаборатория мувофиқлик сертификати бериш ҳуқуқига эга эмаслиги аниқланган.
2019 йил 24 июнда №К-7 сон билан тасдиқланган, енгил автоуловлар учун мўлжалланган пневматик шиналарини сертификатлаштириш синовларини амалга ошириш бўйича синов дастурига асосан синовларни амалга оширишга аккредитациядан ўтган синов лабораториялари
РЎЙХАТИ
т/р | Кўрсаткич номи | Аккредитациядан ўтган синов
лабораторияси номи |
1. | Шиналар ташқи кўриниши | – “Бухоро ССМ” ДК синов лабораторияси;
– “Самарқанд ССМ” ДК синов лабораторияси; – “Avtosozlash-Sinov” МЧЖ синов лабораторияси; – “Alliance Standart Group” МЧЖ синов лабораторияси. |
2. | Шина камералари деворларининг қалинлиги | – “Бухоро ССМ” ДК синов лабораторияси;
– “Avtosozlash-Sinov” МЧЖ синов лабораторияси; – “Самарқанд ССМ” ДК синов лабораторияси. |
3. | Асосий ўлчамлари: ташқи диаметр, профил қалинлиги | – “Бухоро ССМ” ДК синов лабораторияси;
– “Самарқанд ССМ” ДК синов лабораторияси; – “Avtosozlash-Sinov” МЧЖ синов лабораторияси; – “Alliance Standart Group” МЧЖ синов лабораторияси. |
4. | Камерали ва камерасиз шиналарнинг герметиклиги | – “Бухоро ССМ” ДК синов лабораторияси;
– “Самарқанд ССМ” ДК синов лабораторияси; – “Avtosozlash-Sinov” МЧЖ синов лабораторияси; – “Alliance Standart Group” МЧЖ синов лабораторияси. |
5. | Маркировка ва комплектлиги | – “Самарқанд ССМ” ДК синов лабораторияси;
– “Alliance Standart Group” МЧЖ синов лабораторияси; – “Avtosozlash-Sinov” МЧЖ синов лабораторияси. |
6. | Шиналарнинг радиал ва ён уришлари | – “Бухоро ССМ” ДК синов лабораторияси;
– “Самарқанд ССМ” ДК синов лабораторияси; – “Avtosozlash-Sinov” МЧЖ синов лабораторияси; – “Alliance Standart Group” МЧЖ синов лабораторияси. |
7. | Эскириш индикаторларининг баландлиги | – “Бухоро ССМ” ДК синов лабораторияси;
– “Самарқанд ССМ” ДК синов лабораторияси; – “Avtosozlash-Sinov” МЧЖ синов лабораторияси; – “Alliance Standart Group” МЧЖ синов лабораторияси. |
8. | Бортдан силжишга қаршилиги | – “Бухоро ССМ” ДК синов лабораторияси;
– “Самарқанд ССМ” ДК синов лабораторияси; – “Avtosozlash-Sinov” МЧЖ синов лабораторияси; – “Alliance Standart Group” МЧЖ синов лабораторияси; – “Birinchi Rezinotexnika Zavodi” МЧЖ синов лабораторияси. |
9. | Динамик ва статистик дисбаланс | – “Самарқанд ССМ” ДК синов лабораторияси. |
10. | Шиналарнинг энергия бузилиши | – “Birinchi Rezinotexnika Zavodi” МЧЖ синов лабораторияси. |
11. | Шиналарнинг юкланиш ва тезликка нисбатан синовлари | – “Birinchi Rezinotexnika Zavodi” МЧЖ синов лабораторияси. |
Ўрганиш натижаси бўйича, “Тайлоқ Бахмали” хусусий корхонаси томонидан келтирилган автошиналарига “Ўзстандарт” агентлигига қарашли Сертификатлаш маркази томонидан юқорида келтирилган лабораторияларда тегишли синовларни ўтказган ҳолда мувофиқлик сертификати берилиши таъминланган.
Аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органлари давлат реестрида енгил автоуловлар учун мўлжалланган пневматик шиналарини сертификатлаш бўйича сертификатлаштириш органлари
РЎЙХАТИ
- “Alliance Standart Group” МЧЖ сертификатлаштириш органи (Тошент шаҳри, Бойкент кўчаси, 32-уй, телефон: 71-269-04-24);
- “Avtosozlash-Sinov” МЧЖ сертификатлаштириш органи (Тошкент шаҳри, ЭСки Саракул кўчаси, 103-уй, телефон: 71-291-75-30):
- “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК қошидаги “Тошкент товарний” сертификатлаштириш органи (Тошкент шаҳри, Фаробий кўчаси, 333 “а”-уй, телефон: 71-150-63-53);
- “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК қошидаги “Аэропорт” сертификатлаштириш органи (Тошкент шаҳри, Фаробий кўчаси, 333 “а”-уй, телефон: 71-150-63-53);
- “Бухоро синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК сертификатлаштириш органи (Бухоро шаҳри, С.Юренов кўчаси, телефон: 65-225-14-02, 65-225-14-77);
- “Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК сертификатлаштириш органи (Самарқанд шаҳри, А.Темур кўчаси, 147-А-уй, телефон: 66-222-09-07, 66-222-73-84);
- “Навоий синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК сертификатлаштириш органи (Навоий шаҳри, Умид қўрғони, М.Таробий кўчаси, 185-уй, телефон: 79-224-07-51, 79-224-93-61).
Шу билан бирга, ўрганиш давомида лаборатория ходимлари ҳамда тадбиркорлар билан ўтказилган сухбатларда айрим ноҳалол импортер корхоналар томонидан автошина маҳсулотларини республикага олиб келишда белгиланган талабларни четлаб ўтишга харакат қилиниши (бузилиши) ҳолатлари ҳам мавжудлиги маълум қилинган. Жумладан, автошиналарни чет давлатлардан республикамизга транспортировка қилишда кўпроқ шиналарни битта контейнерга жойлаштириш мақсадида стандарт талабларига риоя этилмаслик натижасида уларнинг сифат кўрсаткичлари бузилишига олиб келиши ва ўз навбатида, маҳсулот сифатини лабораториядан ўтказилишида номувофиқлик ҳолатга келиб қолганлиги ҳам учраб туриши маълум бўлди (мисол тариқасида ушбу видеода кўриш мумкин).
Юқорида келтирилган масалада тадбиркорлик субъектларда муаммолар бўлган тақдирда, яъни “Birinchi Rezinotexnika zavodi” МЧЖ қошида ташкил этилган лабораторияда автошиналарни синовлардан асоссиз ўтказмаслик ҳолати юзага келса Монополияга қарши курашиш қўмитасига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилади.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини, муаммоларни қисқа муддатда ҳал этиш чоралари кўрилиши маълум қилинади.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот ҳизмати