- Мониторинг натижасида «Рақобат тўғрисида»ги ва «Истеьмолчи туғрисида»ги конун талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотлар аниқланмоқда ва ички бозордан олиб ташланмоқда.
- Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти аҳолиси томонидан сотиб олиниши кўзда тутилган янги йил байрами совғалари шаҳар ва туманлар ички бозорларига кириб келиши ва ушбу совғаларнинг истеъмол учун яроқсиз ҳолатда сотилиши бўйича эътирозлар билдирилаётганлиги инобатга олиниб Андижон шахридаги “Марказий дехқон бозори”, “Янги бозор”, Андижон туманидаги “Куйган ёр дехқон бозори”, Қўрғонтепа туманидаги “Дехқон бозори” ҳамда янги йил ярмаркаларида мониторинг ишлари ўтказилди.
- Ўтказилган мониторинг натижасида, 80 дан ортиқ савдо дўконлардан 14 тасида яроқлилик муддати ўтган ва ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилмаган 245 турдаги қандолат маҳсулотлари аниқланди. Ушбу махсулотларни истеъмолга яроқлилик сифатларига хулоса олиш учун вилоят ДСЭНМ лабораториясига олиб кетилди.
Ушбу йўналишдаги ишлар бошқарма томонидан назорати давом эттирилиб, қўшимча ахборот киритилади.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати