Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги №ПҚ -4484-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон товар-хомашё биржасининг расмий сайтига http://uzex.uz/ маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш жадваллари жойлаштириб келинмоқда.
Маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш жадвалларининг мақсади, биржага қўйилаётган маҳсулотларнинг хажмлари тўғрисида потенциал харидорларни олдиндан хабардор қилиш ва тадбиркорлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини янада ривожлантиришдан иборатдир.
Шу йўл билан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган корхоналар ўзларини ишлаб чиқариш хажмларини режалаштириш ва харажатлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш имкониятига эга бўладилар.
Тадбиркорлар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Қўмитанинг расмий сайтига https://raqobat.gov.uz/ ҳам маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш жадваллари жойлаштирилмоқда.
Ушбу жадвалларни қуйидаги юклашлар ёрдамида кўришингиз мумкин: https://raqobat.gov.uz/dejatelnost/kontrol-za-birjevymi-torgami/grafiki-vystavleniya/.