Москвада бўлиб ўтаётган “Матбуот хизмати -2019: PR ишларида янги технологиялар” мавзусидаги конференция МДҲ таркибига кирган бир қатор мамлакатлар давлат органлари ва хусусий компаниялари матбуот хизматлари раҳбарларини бир жойга тўплади.
Ушбу конференцияда қатнашиш учун Ўзбекистондан деярли 30 та вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари ташриф буюришди.
Таъкидлаш жоизки, айнан шу каби тадбирлар ушбу соҳа ходимларини халқаро даражада ўзаро мулоқот қилиши учун бир майдон бўлиб хизмат қилади.
Россиялик ҳамкасабаларнинг фикрича, Ўзбекистоннинг вазирлик ва идоралари матуот котибларининг иш тузилмаси ҳамда уларга берилган мақомдан келиб чиқиб, ушбу амалиётни ўзларида ҳам жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлиши қайд этилди.