25 ноябр куни Қашқадарё вилояти Қамаши туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Раиси Нажмиддинхўжа Шарипов бошчилигида Қамаши, Чироқчи, Яккабоғ, Ғузор ва Деҳқонобод туманларидан ташриф буюрган аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида ахоли ва тадбиркорлар томонидан қуйидаги муаммолар кутарилди:
Чироқчи туманида истиқомат қилувчи фуқаро Хамраев Хомид Бурхонович 2014 йилда Чироқчи тумани марказида жойлашган озиқ-овқат бозори ҳудудидаги ошхона биносини қайта қурилиши учун бузилганлигини, бузилган бино учун ер ажратилмаганлигини ва компенсация (етказилган зарарни қоплаш) тўловлари ҳам тўлаб берилмаётганлиги ва ушбу масала юзасидан амалий ёрдам беришда;
Чироқчи туманида истиқомт қилувчи фуқаро Султонов Актам Абдумурадович озиқ-овқат бозори ҳудудида бузилган кафе биносини баҳолатганлиги ва бугунги кунга қадар компенсация тўловлари тўлаб берилмаётганлиги, ва ушбу масала юзасидан амалий ёрдам беришда;
Ғузор туманида фаолият юритаётган “Лола нон маҳсулоти” МЧЖ раҳбари Алиев Акмал “Ёшлар келажаги давлат дастури” асосида 120 млн сўм имтиёзли кредит олиш учун ҳужжатларини бир йил олдин “Агробанк” АТБ Ғузор туман филиалига топширганлиги ва бугунги кунга қадар кредит ололмаётганлигини билдириб дастур доирасида имтиёзли кредит ажратилишида амалий ёрдам беришда;
Ғузор туманида истиқомат қилувчи фуқаро Раҳимқулова Инобат ҳунармандчилик уюшмаси аъзоси эканлигини ва оилавий тадбиркорлик билан шуғулланишини билдириб, тикувчилик цехини қуриш учун ким ошди савдосидан ер сотиб олганлиги қурилиш таъмирлаш ишларини олиб бориш учун туман ҳокимининг қарорини чиқнлигини, лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб қурилиш бошлаш учун ҳудудга борганда ушбу жойда кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли томонидан ушбу ер майдонида болалар учун ўйингоҳ қуришни билдириб, қурилиш таъмирлаш ишларини олиб боришга қаршилик қилганлигини, тадбиркор туман ҳокимлигига мурожаат қилганда бу ер жанжалли жойлигини айтиб бошқа жойдан ер ажратиб беришни ваъда қилганлиги, аммо ер майдони ажратилмаганлиги юзасидан амлий ёрдам беришда;
Ғузор туманида фаолият юритаётган “Томорқа хизмати” МЧЖ раҳбари Тоштемиров Ҳамза Ниёзович таъминотчи сифатида “Ҳар бир оила тадбиркор дастури” бўйича жами 600 млн сўмлик чорва молларини банк кафолати остида фуқароларга етказиб берганлигини, лекин ҳозирги кунга қадар ушбу банк кафолти остида етказиб берган чорва молларининг кредит пулларини ололмаётганлиги, тижорат банкига мурожаат қилганда ресурс йўқлигини, тўлаб бериш имкони мавжуд эмаслиги ва судга мурожаат қилиши тўғрисида айтганлигини билдириб, тижорат банкидан 600 млн сўм ундиришда амалий ёрдам беришда;
Қамаши туманида фаолият юритаётган “Қамай чоррахаси” МЧЖ раҳбари Бойманов Боҳодир таъминотчи сифатида фаолият юритиш учун “Ипак йўли” банкидан 40 минг АҚШ доллар кредит маблағи олганлиги, “Ҳар бир оила тадбиркор дастури” бўйича фуқароларга жами АТБ “Микрокредитбанк” Қамаши туман бўлими тасдиқланган кафолати остида фуқароларга чорва моллари етказиб берганлиги, тижорат банки ҳар ойда 50 млн сўм пул ҳисоб рақамига ташлаб бераётганлиги, шу охирги ойда пул ташлаб бермаганлиги ҳар ойда“Ипак йўли” банкидан олинган кредит қарзини сўндириш учун банкга 5 минг АҚШ долларидан тўлаши кераклиги, ҳозирги кунда АТБ “Микрокредитбанк” жами 200 млн сўм тўлаб бериш кераклигини ушбу 200 млн сўм пул маблағини ундирилишида амалий ёрдам беришда;
Қамаши туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ҳусанова Ҳулкар ўзи томонидан қуриб битказилган уй жойга эгалик қилиш кадастр ҳужжатини тайёрлаш учун 3 ой муқаддам туман ягона дарча хизматига барча ҳужжатларини топширганлигини, двлат божини амалга оширганлиги, лекин ҳозирги кунга қадар уй жойга эгалик қилиш учун кадастр ҳужжатини олмаганлигини билдириб, кадастр ҳужжатини олишда амалий ёрдам беришда;
Деҳқонобод туманида фаолият юритаётган “Юсуф ота” ФХ иш бошқарувчиси Қулманов Юсуф Ўзбекистон Республикаси Президентнинг Қашқдарёга ташрифи доирасида Деҳқонобод туманида банк кредити асосида пистачиликни ривожлантириш бўйича берган топшириқлари асосида туманда 30 га ер майдонида пистачилик билан шуғулланиш учун АТБ “Агробанк” Деҳқонобод туман филиалидан имтиёзли кредит олиш учун мурожаат қилганда банк томонидан кредит ажратилмаганлигини билдириб, кредит олишда амалий ёрдам беришда;
Яккабоғ туманида фаолият юритаётган “Яккбоғ нурли келажак сари” МЧЖ иш юритувчиси Рўзибоев Ориф “Ўзавтойўл” ДАК қарашли кўприк қурилиш участкасига шебень ва қум қурилиш махсулотларини еткзиб берганлиги, етказиб берилган қурилиш материалларидан 117 406 400 сўм пул маблағларини “Ўзавтойўл” ДАК қарашли кўприк қурилиш участкаси томонидан тўлаб бермаганлиги, Тошкент шаҳар хўжалик суди томонидан “Яккбоғ нурли келажак сари” МЧЖ фойдасига 2016 йилнинг 25 июлдаги 10-1605/15907-сонли ҳал қилув қарори чиққанлиги ва Тошкент шаҳар хўжалик суди томонидан 2016 йил 25 августдаги 10-1605/15907-сонли иш бўйича ижро варақси қонуний кучга кирганлиги, аммо ҳозирги кунга қадар ушбу пул мблағини ололмётганлини билдириб ушбу масалалари юзасидан мурожаатлар билдирилди ва муҳокама қилинди.
Қабул давомида фуқароларнинг барча мурожаати тингланди ва уларнинг аксарият қисми мутасадди ташкилотлар ва масъул шахслар томонидан жойида хал этилди. Қолганлари юзасидан назорат ишлари йўлга қўйилди.