Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи Б.Солиев, ошхонасига янги мебел сотиб олиш истагида, Кармана тумани Нарпай МФЙда рўйҳатдан ўтган “Зарафшон” хусусий корхонасига йўл олди. Ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган ошхона учун мебеллар тўплами маъқул келди ва истеъмолчи Б.Солиев томонидан бошланғич бадал сифатида
2 миллион сўм пул тўланди.
Аммо ваъда берилган кунга интизор билан кутилаётган мебеллар тўплами уйга етиб келмади. Ваъда берилган кундан сўнг ҳам бир-неча кун ўтдики кутилган мебел тўпламидан дарак бўлмади. Шу вақт орасида Б.Солиев муаммосининг ечимини ҳал этиш истагида Монополияга қарши курашиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилди. Бошқарма томонидан юқоридаги ҳолат ўрганиб чиқилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни талабларидан келиб чиқиб, фуқарога ошхона мебеллар тўплами етказиб беришда амалий ёрдам берди.
Шунингдек, Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Х.Қурбоновнинг мурожаати эса уй сотиб олиш масаласидаги муаммога қаратилган эди. Янги уйни сотиб олиш кимнинг истагида йўк деб ўйлайсиз? Ҳудди шундай яхши ният қилиб фуқаро Х.Қурбонов Навоий шаҳри М.Таробий кўчасида янги қурилаётган кўп қаватли уйдан ҳонадон эгаси бўлиш нийятида “Зиё Осиё классик” МЧЖ билан шартнома тузган ва бошланғич бадал сифатида 47,7 миллион сўм маблағни ҳам тўлаган. Орадан бир қанча вақт ўтиб, фуқаро янги ҳонадон учун қолган қарз маблағларини тўлолмаслигини маълум қилиб, “Зиё Осиё классик” МЧЖга тўлаган бошланғич тўловини қайтариб олиш юзасидан мурожаат қилган. Фуқаронинг қурилиш корхонасига ўз маблағани қайтариб олиш тўғрисидаги бир неча марта қилган мурожаат ҳал этилмаганидан сўнг ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида Қўмитанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига юзланган.
Бошқарма томонидан фуқаронинг мурожаати белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, фуқаро томонидан тўланган 47,7 млн сўм пул ундириб берилди.