Жорий йил 27 сентябрь куни Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н.Шарипов Сирдарё вилоятида сайёр қабул ўтказган. Ушбу сайёр қабулида бир нечта масалалар кўтарилиб, ижроси назоратга олинган эди.
Жумладан, Гулистон шаҳар Баҳор МФЙ да яшовчи М.Низомова ва бошқа фуқаролар томонидан электр энергияси ва ичимлик сувидан таъминоти сифатидан норозилиги ҳақида шикоят аризалари берилган эди. Ушбу фуқароларнинг аризалари Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси томонидан назоратга олиниб, бугунги кунда Баҳор МФЙ Ёшлар кўчасида жойлашган маънан эскирган ёғоч устунларга темир бетон столбларга алмаштирилиб, электр столбларга қарийб 1 км масофада сим тортиш ишлари бошланган. Бундан ташқари, ушбу МФЙга қўшимча равишда трансформатор подстанцияси ҳам олиб келинган бўлиб, жорий йилнинг 30 октябрь кунига қадар тўлиқ ишларни якунлаш режага қўйилган.
Ушбу ишларни тўлиқ ва сифатли бажариш учун вилоят худудий электр тармоқлари корхонасидан ёзма кафолат хати олиниб, Монополияга қарши курашиш худудий бошқармаси томонидан ижроси назоратга олинган.