Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси истеъмолчилар томонидан табиий монополия субъектларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қилган мурожаатларини доимий равишда ўрганиб бормоқда. Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармаларига келиб тушаётган мурожаатлар бўйича олиб борилган ўрганишларнинг кўрсатишича, кўпчилик ҳолларда табиий монополия субъектлари амалдаги қонунчилик талабларига етарлича эътибор бермаган ҳолларда истеъмолчиларга асоссиз қарздорликлар ҳисоблаш ҳолатларига йўл қўйилмоқда.
Истеъмолчиларга асоссиз қарздорлик ҳисоблаш ҳолатларини йўл қўйилиши борасида фуқаро Р.Т.нинг (исми-шарифи қисқартирилган) мурожаатини мисол қилиб келтиришимиз мумкин.
Қўмита фуқаро Р.Т. томонидан истеъмол қилинган табиий газ учун 11.0 млн. сўм қарздорлик ҳисобланган талабнома тўғрисидаги мурожаати белгиланган тартибда тегишли ташкилотлар билан биргаликда ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасига кўра, фуқаро Р.Т.нинг хонадонига ўрнатилган газни ҳисобга олиш прибори 2013 йил 5 февралда давлат қиёслов кўригидан ўтказилган бўлсада, “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг Юнусобод туман газ таъминоти участкаси ходимлари томонидан 2013 йил 1 февралдан 2014 йил 1 январгача бўлган давр учун истеъмол ўрта меъёр бўйича нотўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги аниқланди.
Натижада 2019 йил 26 сентябрда тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, фуқаро Р.Т.нинг табиий газ истеъмоли бўйича ҳисобланган қарздорлиги бартараф этилиб, табиий газдан 3,9 млн. сўм олдиндан тўлови мавжудлиги аниқланди, бу билан истеъмолчининг манфаатлари ҳимоя қилинди.
Мурожаат учун телефон: (71) 207-48-00.