Электр таъминоти корхонаси томонидан Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги тадбиркор “D S S” МЧЖга 1,75 млрд сўм қарздорлик ҳисобланган.
Аслида МЧЖга электр тармоғига уланишга рухсат берилган, аммо орадан 4 ой ўтишига қарамай, трансформатор ва электр энергиясини ҳисобга олиш ускунаси пломбаланмаган ҳамда рўйхатга олинмаганлигидан ушбу қарздорлик келиб чиққан.
Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидалари талабларига кўра, электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш, рўйхатга олиш ва пломбалаш ишлари электр тармоқлари корхонасининг ҳудудий тузилмалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.
Бироқ электр тармоқлари корхонаси зиммасига юклатилган вазифасини бажармайди ва тадбиркорга асоссиз равишда 1,75 млрд сўм қарздорлик ҳисоблайди.
Қўмита томонидан “Тошкент ЭТК” АЖга нисбатан иш қўзғатилиб, “D S S” МЧЖга асоссиз деб топилган қарзни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинди. Мазкур иш бўйича электр тармоқ корхонасининг шикояти Суд томонидан кўриб чиқилиб, рад қилинди ва Қўмитанинг қарори, кўрсатмаси ўз кучида қолдирилди ҳамда тадбиркорнинг манфаатлари ҳимоя қилиниши таъминланди.
Таъкидлаш жоизки, 2021 йилнинг ўтган даврида Қўмита томонидан тадбиркорларнинг 44 мингга яқин мурожаати кўриб чиқилиб, 162,14 млрд сўмга яқин маблағ уларнинг фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.