Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2021 йилнинг III чорак даври давомида Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган корхоналар ёки шахслар гуруҳи томонидан ишлаб чиқариладиган товарларни етказиб беришда ва хизматларни кўрсатишда тўғридан-тўғри имзоланган шартномаларнинг Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ расмийлаштирилиши юзасидан танланма равишда 87 та хўжалик юритувчи субъект кесимида ўрганишлар ўтказилди.
Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган корхоналарнинг 853 та тўғридан-тўғри имзолаган шартномалари ўрганилди.
Ўрганишлар жараёнида 4 та монопол корхона тўғридан-тўғри шартномалар тузишда 19 та ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддаси талабларига риоя қилмаганлиги маълум бўлди.
Мазкур ўрганиш натижалари юзасидан Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган субъектларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида Низомнинг талаблари асосида Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари томонидан иш қўзғатилган.
Шунингдек, Қўмита томонидан жорий йилнинг IV чораки давомида ҳам мазкур йўналишда ўрганишлар давом эттирилади.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати