Жорий йилнинг 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Шахрух Шарахметов ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки собиқ президенти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси – Сума Чакрабарти иштирокида видеоконференция кўринишидаги учрашув ташкил қилинди.
Мазкур учрашув давомида бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Жумладан:
- Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг товар ва молия бозорларида олиб борилаётган рақобат сиёсати;
- Монополияга қарши курашиш қўмитасининг товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини яхшилашга ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг эркинлиги, кафолатлари, шунингдек, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашда мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари ҳамда амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича олдига қўйилган мақсадлари;
- Ўтган давр мобайнида Европа тикланиш ва тараққиёт банки Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан ҳамкорликда амалга оширилган чора-тадбирлари ҳамда Қўмитанинг ходимларини институционал салоҳиятини янада ошириш борасида олиб бораётган музокаралари;
- Табиий монополия соҳасини тартибга солиш бўйича Қонун ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда уларни такомиллаштириш, шунингдек, табиий монополия субъектларини хусусийлаштиришга ҳамда давлат-хусусий шерикчилик асосида тадбиркорлик субъектларига беришга қаратилган сиёсат;
- Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан Қўмита томонидан рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш натижалари асосидаги хулосалари тақдим этиши.
Учрашув якунида, икки томон вакиллари ўзаро ҳамкорликда амалга ошириладиган ишларни янада ривожлантириш, ҳамда келгусида бу каби учрашувларни кўпроқ ўтказиб туришни келишиб олишди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати