Хабарингиз бор, 2021 йил 19 май куни “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори эълон қилинди. Унга кўра:
2021 йил 1 июлдан давлат органларида таълим ташкилотлари ўқитувчиларини шартнома асосида жалб қилиб, ҳафтада камида бир маротаба ходимларни хорижий тилга ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади.
2022 йил 1 январдан хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устама тўланади.
2022 йилдан давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлаш учун хорижий тилни билиш талабгорга қўйиладиган мажбурий малакавий кўникма сифатида белгиланади.
Президент қарори ижроси юзасидан, бугун Монополияга қарши курашиш қўмитасида ходимлар орасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш, ҳусусан, инглиз тилини ўрганиш бўйича тест синовлари ташкил этилди. Унда Қўмитанинг 30 нафардан ортиқ ходимлари иштирок этиб, ўзларининг инглиз тили бўйича билим даражаларини билиб олишди. Ушбу натижалар келгусида ходимларни гуруҳларга ажратиб дарс вақтларини белгилаш учун керак бўлади.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати