Ҳудудий бошқарма томонидан, носоз телефон билан боғлиқ мурожаат кўриб чиқилди.
Маълум бўлишича, фуқаро Урганч шаҳрида жойлашган савдо дўконидан қиймати 2 млн сўмдан ортиқ бўлган уяли телефон аппарати сотиб олади. Янги телефон харид қилганига қувониб улгурмасидан телефон носозлиги сезила бошлайди. Яъни, телефон ўз-ўзидан ўчиб қолишини кузатган харидор дарҳол савдо дўконига мурожаат қилади, аммо муаммоси ҳар хил баҳоналар билан ҳал этилмайди.
Шунда истеъмолчи Монополияга қарши курашиш қўмитаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасига мурожаат қилди.
Қўмита ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан харидорга пул маблағлари тўлиқ қайтарилишига эришилди.
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 13 ва 14-моддалари талаблари, шунингдек 18-моддасида белгиланган “Истеъмолчи мақбул сифатли ноозиқ-овқат товарини харид қилган кунидан эътиборан ўн кун ичида ушбу товар сотиб олинган жойдаги сотувчидан уни айни шундай товарга алмаштириб олишга бундай товар сотувда бўлмаса, пулини қайтариб олишга ҳақли”
Ҳурматли истеъмолчилар юқоридаги каби муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат этишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати