Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан Монополияга қарши кураршиш қўмитасида “маҳаллабай” ишлаш тизими жорий этилган. Мазкур топшириқга асосан, Қўмитага бир нечта вилоятлардаги ва пойтахтдаги туманлар бириктирилган. Мисол учун, Тошкент шаҳридаги Учтепа туманида 10 та махалла фуқаролари йиғинлари.
Мазкур маҳаллаларда фуқароларнинг муаммоларни аниқлаш мақсадида хонадонлар хатловдан ўтказилди, уйма-уй юриш орқали 4 807 та хонадон ўрганилиб, 1 385 та муаммоли масалалар аниқланди ва 71 таси ҳал этилди.
Пойтахтимизнинг Учтепа тумани 24чи мавзесида жойлашган “Ватанпарвар” маҳалласи. Бу ердаги кўп қаватли уйлардан бирининг аҳолиси неча йилдан бери йўлакларнинг аҳволи ёмонлигидан норози бўлиб мурожаат қилишди. Тамир талаблиги – кўриб турганингиздек (пауза 3 сек).
Доно халқимизнинг бир ҳикматли гапи бор: “Ватан – остонадан бошланади!”. Уйимиз ҳам – кичик Ватан ҳисобланади.
САИДА ИЛҲОМОВА
- Бизани подъездларимизда анчагина муаммоларимиз бор эди. Ремонт қилинадиган ўша подъездларимиз муаммолари ўрганилиб, ҳозирги кунда ушбу муаммоларни бартараф этишга киришишган. Масалан, фуқароларимизда коммунал тўловлар бўйича иқтисодий муаммолари бор оилаларимизнинг ҳар бири билан уларни таништирдик ва улар ўзларининг ижтимоий ҳимояларини беришга бизга вада беришди.
Йўлакларнинг таъмири учун керакли қурилиш материаллари келтирилгандан сўнг, қурувчилар ишга тушди.
ДИЛБАР ИШОНҚУЛОВА
- Бизни подъездимизга ремонт қилиш бошланди, бундан жуда хурсанд бўлдим. Чунки, аввал ҳам шундай ремонт қилишганди, лекин жудаям сифатли чиқмаган эди. Худо хохласа жуда чиройли бўлади. насиб қилса янаям тозаликка риоя қилишга ҳаракат қиламиз. Биз ҳам ўз ёрдамимизни беришга ҳаракат қиламиз.
Ўрганиш жараёнида аниқланган муаммолар босқичма–босқич ишчи гуруҳ томонидан бартараф этиляпти.
МАМЛАКАТ ҲАМИДОВА – “Ватанпарвар” МФЙ Раиси
- Ундан ташқари бутун маҳалламиз бўйича видеокамералар ўрнатилган. Лекин, видеокамералар яхши ишламиди. 26 домимиз ортидаги кўча ёритгич сталбасси ағанаган эди, таъмирланди. Канализация қувурларининг баъзиларида қопқоқлар йўқ эди. Уларни тегишли ташкилотларга айтилиб муаммо бартараф этилди. Каримова Моҳира хонадонига ташриф буюрилиб уни муаммоси аниқланганда, уйнинг таъмирталаблиги, бугунги кунда ўзи қийналиб қолганлиги аниқланиб, булар томонидан ёрдам берилиб, Моҳиранинг уйини таъмирланиш ишлари ҳам бошланиш жараёнида турибти.
Учтепа туманининг “Ширин” маҳалласида ҳам ўрганишлар бир қатор муаммолларни аниқлаб берди. Масалан ички йўллар аҳволи. Автомобил эгалари доимий норози, аҳоли эса қор-ёмғирли кунлар ушбу кўчалардан юришга қийналишаётганидан нолиб келишган. Бундан ташқари болалар майдончаси йўқлиги ҳам эътирозлар сабабига айланган.
Ҳозирги кунга келиб у ерда йўлларни таъмирлаш ишлари ҳамда болалар майдончасини қуриш бўйича лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда.
Бириктирилган маҳаллаларда оборилаётган ўрганишлар жараенида аниқландики: аҳолининг асосий қисми коммунал соҳалар фаолиятидан ва улар томонидан кўрсатилаётган хизматлардан норози. Кейинги ўринларда хонадонларни хусусийлаштириш, ўзини – ўзи банд қилиш, кредитлар ажратилиши ва бошқа масалалар турибди.
Биз эса “Махаллабай” ишчи тизим фаолияти бўйича маълумотлар билан таништиришди давом этамиз.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати