Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати ўз иш сафарларини давом эттириб, Сурхондарё вилоятига борди ва дастлабки тасвирга олиш ишларини Ангор туманида жойлашган “Гулматов Олимжон” ЯТТ мурожаати бўйича олиб борди.
ИНТЕРВЬЮ: Олимжон Гулматов – ЯТТ “Гулматов Олимжон” раҳбари
– 2020 йил 15 сентябрда Ангор электр тармоқларидан реактив энергия учун жарима қўйилган эди. Асосланмаган жарима қўйилган эди. Шундан кейин уларга бир-икки мурожаат қилган эдим. Мурожаатларимни қабул қилмади. Кейин мен Монополияга қарши курашиш қўмитаси Сурхондарё бошқармасига мурожаат қилдим.
Ҳудудий бошқарма мазкур мурожаат юзасидан ўрнатилган тартибда олиб борилган ишлар натижасида, тадбиркорга нисбатан ҳисобланган жарима қайта ҳисобланди ва масала қонуний ҳал этилди.
ИНТЕРВЬЮ: Холиёр Умаров – Ҳудудий бошқарма бош мутахассиси
– Монополияга қарши курашиш қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасига “Гулматов Олимжон” ЯТТ пайвандлаш цеҳи томонидан, ҳудудий электр тармоқлари томонидан асоссиз равишда ҳисобланган 17 млн сўм юзасидан мурожаат келиб тушди. ўша мурожаатни ўрганиб чиқиш давомида ЯТТга қарашли бўлган пайвандлаш цеҳига шартнома шартларида келтирилмаган талаблар бўйича ҳисоб-китоб қилинганлиги аниқланиб, қайта ҳисоб-китоб қилинди ва натижада “Гулматов Олимжон” ЯТТ пайвандлаш цеҳи фойдасига 6 млн сўм ҳисоб-китоб қилиниб, ортиқча ҳисобланган асоссиз 10 млн сўм ҳисобдан чиқарилиши таъминланди.
Ижобий ҳал этилган мурожаатларни тасвирга олишда давом эттириб, Термиз шаҳрида жойлашган навбатдаги манзилга бордик. У ерда мурожаатчи янги уй олиш учун бошланғич тўловни амалга оширган лекин, вада берилган уйни вақтида олишга эриша олмаган.
ИНТЕРВЬЮ: Рашид Мусурмонқулов – мурожаатчи
– Термиз шаҳрида қурилаётган кўп қаватли янги уйлардан харид қилиш мақсадида, 2020 йилнинг март ойида Термиз Жалол омад хусусий корхонаси томонидан қуриб битказилаётган кўп қаватли уйлардан харид қилишни ният қилиб, шу корхона раҳбарига учрашдим. Корхона бошлиғи ўша уйнинг қиймати 167 млн сўм эканлигини айтди ва бошланғич аванс сифатида 44 млн сўм тўлашим кераклигини айтди. Қолган суммани ойма-ой тўлаб боришим кераклигини айтди ва биз мана шу жиҳат бўйича келишувга келишдик. Ёзма шартномада кўрсатилган суммаларни тўлаб келдим ва корхона бошлиғи менга худо хохласа 2 сентябрга кўчиб келасиз деган вадаларни берди. Лекин, 2 сентябрдан ўтиб, 2 ноябр, 2 декабргача ҳам келдикки уйнинг калити топширилмади. Кейин мен корхона боўлиғига уйни сотиб олиш фикридан қайтганлигимни ва бошқа жойдан уй харид қилишим кераклигини айтдим. Тўлаган пулларингизни тезгина қайтариб бераман деди. Лекин, деярли бир ярим ой мобайнида қайтариб ололмадим.
Мурожаатчи пулни қайтариб олиш учун Ҳудудий бошқармага мурожаат этишдан олдин, бошқа бир нечта ташкилотларга боради. Лекин натижа бўлмайди. Қўмита мутахассислари эса, мурожаат юзасидан ўрганишни бошлаб, қисқа муддатда истеъмолчининг ҳуқуқларини тиклаб беришади.
ИНТЕРВЬЮ: Жўрабек Мўминов – Ҳудудий бошқарма мутахассиси
– Фуқаро Мусурмонқулов 2020 йилнинг декабр ойи бошларида бизга мурожаат қилиб ЖАлол омад Термиз хусусий фирмасига кўп қаватли уйлардан хонадон харид қилиш учун, жами 77 млн сўм тўлаганлигини аммо ушбу вақтга қадар хонадон тақдим этилмаганлиги бўйича тегишли ишлар олиб борилди. Биз ушбу тадбиркорлик субъектига тегишли сўров хатлари бериб, жойига бориб ўрганиб, тадбиркор билан учрашиб, фуқаро мурожаати бўйича ўрнатилган тартибда, яъни “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун бўйича ишлар олиб бордик ва фуқарога шартномага асосан тўлаган 77 млн сўм маблағини тўлиқ қатарилишига эришдик.
Ҳудудий бошқармага истеъмолчилардан турли кўринишда бўлган, кўплаб мурожаатлар келиб тушган ва келиб тушмоқда. Ана шундай мурожаатлардан яна бири ижобий ҳал этилди.
ИНТЕРВЬЮ: Жўрабек Мўминов – Ҳудудий бошқарма мутахассиси
– Термиз туманидан фуқаро Халбоев бизга мурожаат этди. У кишининг мурожаати бўйича “Умид автолизинг” корхонасига, кобаль автомобили харид қилиш учун 38 миллион сўм тўлаганлигини, тўлов амалга оширилгандан сўнг автомобил 120 иш кунидан кейин тақдим этилиши керак бўлган. Шартномада кўрсатилган 20 фоиз тўлов амалга оширилиб харид қилинган бироқ автомобиль харид қилинмаган. Ушбу мурожаат юзасидан хам иш олиб борилди ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида Тошкент шаҳридаги суд жараёнидан сўнг, ушбу 38 миллион сўм миқдоридаги маблағ ҳам фуқарога қайтариб берилди.
Ҳурматли тадбиркор ва истеъмолчилар. Эслатиб ўтамиз, сиз ҳам шу каби муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат этишингиз мумкин.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати