“Santex Remont Nukus” МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига танлов натижаларининг қонуний ўтказиш буйича ёрдам сўраб мурожаат этди.
Жорий йилнинг 19 март санасида “10 сонли кўзи ожиз ва чала кўривчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати” томонидан иморатини таъмирлаш ишларин олиб бориш мақсадида махсус ахборот порталида танлов эълон қилади. Мазкур ишнинг бошланғич нархи – 469 158 000 сўмни ташкил этди. Танлов натижаларидан “Santex Remont Nukus” МЧЖ норозилиги юзасидан мурожаатни, Қўмита мутахассислар томонидан ўрганилди.
Ўрганишлар натижасида, мактаб иморатини таъмирлаш бўйича танлов савдоларини ўтказиш «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун талабларига зид равишда қабул қилингани аниқланди. Мазкур мактаб директори томонидан қабул қилинган мажлис баёнида жамиятлар томонидан таклиф қилинган ҳужжатлар ҳақида маълумотлар киритилмаганлиги ва мурожаат этган жамиятни асоссиз танлов савдоларига киритмасдан баённома тузилганлиги, мазкур мажлис баёнини ҳақиқий эмаслиги ва “Nukus Texnostroy Aktiv” МЧЖ билан тузилган шартнома бекор қилиш ҳақида Қўмита томонидан Нукус туманлар аро иқтисодий судига даво аризаси киритилди ва Суд қарорига кўра, тузилган шартнома ҳақиқий эмас деб топилди.
Ўз навбатида Монополияга қарши курашиш қўмитаси барча тадбиркорлик субъектларига эслатиб ўтади. Агар, сиз ҳам юқоридаги ҳолатга учраётган бўлсангиз. Қўмитанинг қуйидаги манзилларига ўз мурожаатингизни жўнатишингиз мумкин.
Сайт antimon.gov.uz
Электронный манзил info@antimon.gov.uz
Телефон 712 074 800
Монополияга қаши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати