Самарқанд вилояти жойлашган “Land Rover avtokredit” МЧЖ. Бир қарашда жарангдор ном эгаларининг хизмати ҳам шунга яраша бўлса керак деб ўйласан. Лекин, ном эарангдор бўлгани билан, хизмат ҳам сифатли дегани эмас.
Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида истиқомат қилувчи Имомқул Отақулов автоулов учун тўловни жорий йилнинг май ойида тўлаган. Аммо, маҳсулотни фақатгина ноябр ойида олишга эришди.
ИНТЕРВЬЮ: Имомқул Отақулов – истеъмолчи
- 2020 йил 15 май санасида машина олиш учун 25 фоиз яъни 31 млн. сўм тўловни амалга оширдим. Бир қанча муддат кутдим, лекин машинани олмадим. Орадан 2-3 ой ўтгач ташкилотга бордик, улар менга яна 12,5 млн. сўм тўлашим кераклигини айтишди. Мен тўладим. Аммо, машинадан дарак бўлавермади. Йилнинг ноябр ойи келди. Шундан сўнг сизларга мурожаат этдим ва 17 ноябр санасида машинамни олдим.
Шартнома шартларини бажармаслик ҳолати “Land Rover avtokredit” МЧЖ томонидан биринчи марта содир этилмаяпти. Қўмитанинг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бу каби мурожаатларни бир нечтасини кўриб чиқган. Улардан иккита ҳолатда истеъмолчиларга сарфланган ҳаражатлари қайтариб беришга эришилган. Булардан бири Ургутлик истеъмолчи, унга 30 млн. сўм, иккинчиси Пастдарғом туманидан, унга 24 млн. сўм қайтариб берилган.
Пастдарғомлик яна бир истеъмолчи Холида Равшанова Ҳудудий бошқармага харид қилган маҳсулот сифатсизлигидан нолиб мурожаат этади. Ҳолида опанинг гапларига кўра, оила ўғлига янги уй қуриш учун бор топган пулларини сарфлашаётган экан. Хуллас, “Гулиобод ёғоч бозори” МЧЖга тегишли бўлган бозорда ўз маҳсулотини савдоси билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор Шоҳруҳ Шерматовдан хонадон эгалари 300 дона шифер маҳсулотини харид қилади. Тадбиркор маҳсулотга 3 йил кафолат беради, лекин шифер бир ойдан кейин яроқсиз кўринишга келади.
ИНТЕРВЬЮ: Ҳолида Равшанова – истеъмолчи
- Ҳар бир шиферни 46 минг сўмдан харид қилдим. Уларни ўрнатиш учун уста ёлладим. Ҳатто, қўшниларим ҳам менга ҳаваслари келиб, табриклашарди. Кейин ёмғир ёғди, шунда келиним менга шифрлар дарс кетганини айтди. Бошида 15 та, кеин 20, 30 ва 100 та. Узоқ бўлишига қарамай сотувчига бордим. У менга фақатгина 25 та бериши мумкинлигини айтди. Ҳири натижа бўлавермагач Қўмитанинг ҳудудий бошқармасига мурожаат этдим.
Ҳудудий бошқарманинг махсус комиссияси ўрнатилган тартибда ишни ўрганиб чиқиб, мурожаатчига маҳсулотни алмаштиришга ёрдам беришди. Ачинарлиси бу каби муаммолар кўп. Қўмитанинг ҳар бир ҳудудий бошқармасида мутахассислар юридик ва жисмоний шаҳслар мурожаатлари бўйича ишлашни давом эттиришмоқда.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати