Республикада, хусусан, пойтахт Тошкентда эпидемиологик вазият сабабли, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан шошилинч тиббиёт муассасаларидаги ўпканинг Мультиспирал компьютер тамографияси (МСКТ) нархлари ўрганилди.
Эпидемиологик вазият аҳоли ўртасида ўпканинг Мультиспирал компьютер томографиясига (МСКТ) бўлган эҳтиёжни ортишига олиб келди.
Тошкентдаги хусусий клиникалардаги МСКТ хизматига бўлган нархларнинг кўтарилиши натижаси ўлароқ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан жорий йилнинг июл-август ойларида хусусий клиникалардан олинган маълумотларга асосланиб ўрганиш ўтказилди.
Дастлабки тезкор ўрганишлар натижасида, қуйидаги маълумотлар аниқланди. Унга кўра, МСКТ хизматини пойтахт бўйлаб 18 та тиббиёт муассасаси томонидан кўрсатилган. Ушбу хизматнинг умумий қиймати 185 млрд.сўмни ташкил этган. Якка тартибдаги хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи бозорида устун мавқеи мавжудлиги аниқланмаган.
Олинган маълумотларга кўра хизмат нархи 195 мингдан 400 минг оралиғида белгиланган (кўрсаткич жадвали келтирилган).
Шунингдек, ўрганишлар орқали ушбу хизматнинг нархлари Республикадаги эпидемиологик вазиятга 90 мингдан 150 минг сўм оралиғида бўлганлиги аниқланган.
Тиббий муассасалардан олинган маълумотларга кўра, тақдим этилаётган хизмат нархларининг ўсишига МСКТ хизматларига бўлган талабнинг кескин ортиши, касалланганлар сони кўпайиши билан боғлиқ бўлиб, шу сабабли кўплаб тиббиёт муассасалари 24 соатлик иш режимига ўтганлар, бу эса ускуналарга ортиқча юклама тушишига, уларни тез бузилишига, қайта тиклаш учун бутловчи ва эҳтиёт қисмларни доимий равишда сотиб олишга тўғри келаётгани кўрсатилинган.
Тиббиёт муассасаларнинг 24 соатлик режимга ўтганлиги ортидан эса, муассаса ходимларига қўшимча ҳақ тўлашга олиб келган. Бу ҳам ўз навбатида хизмат нархларининг кўтарилишига таъсир кўрсатган.
Айрим тиббиёт муассасаларининг ҳисоб-китобларини ўрганиш натижалари МСКТ нархларининг ошиши хизматнинг ўзига хос хусусиятлари ва индивидуал ёндашувидан келиб чиққан ҳолда шаклланишининг тўғрилигини кўрсатди.
Республикадаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Қўмита хусусий тиббиёт муассасаларини МСКТ хизмати учун нархларни асоссиз оширмаслигига кўрсатма берди.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида» ги Қонуннинг 8-моддасига биноан, хўжалик юритувчи субъектлар ўзларининг товарларини (ишларини, хизматларини) бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда ёки шартнома асосида мустақил равишда сотиш ҳуқуқига эга.
Хусусий тиббиёт муассасаларининг РЎЙХАТИ
№ | Тиббийт муассасининг номи | Телефон | Манзил | Хизмат нархи, сўм |
1 | «DIYOR MEDICAL CENTRE» клиникаси | 71 2525098 71 2525099 95 1455099 71 2527802 |
Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Афросиёб хиёбони, 12 Б dmc14@inbox.ru |
300 000 |
2 | «CITYMED» клиникаси | 71 2271202 71 2271206 71 2000034 71 2000038 |
Шайхонтоҳур тумани, Фаробий кўч, 415 citymeduz2009@gmail.com |
290 000 |
3 | «VITAMED MEDICAL» клиникаси | 78 1298181 78 1298282 1063 78 1290003 |
Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 109А info@vitamed.uz |
320 000 |
4 | «AKFA MEDLINE» тиббиёт маркази | 1141 71 2033003 |
Олмазор тумани, Кичик ҳалқа йўли, 5А info@akfamedline.uz |
295 000 |
5 | «CLINIC PRO» диагностика тиббиёт маркази | 71 2677050 78 1130201 |
Мирзо-Улуғбек тумани, Мирзо Улугбека хиёбони, 30 clinic.pro@mail.ru |
250 000 |
6 | «SHOX MED CENTER» клиникаси | 71 2525465 71 2020212 |
Миробод тумани, Ойбек, 34 info@shox.hospital |
250 000 |
7 | «DOKTOR-D» МЧЖ | 1057 71 2273032 71 2401640 71 2402038 71 2404516 |
Тошкент, Олмазор тумани, Уста Олим кўчаси, 15 info@doctord.uz |
350 000 |
8 | «MDS-SERVIS» МЧЖ | 1080 78 1400080 |
Тошкент, Яшнобод тумани, Боткина кўчаси, 110, 3-корпус info@mds.uz |
400 000 |
9 | «PARENTS HOLIDAY» клиникаси | 712281042 | Тоашкент, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 51 уй parents.holiday@mail.ru |
195 000 |
10 | «OZODA SHIFO MED SERVIS» МЧЖ | 71 2513300 97 7613300 1143 |
Тошкент, Сергели тумани, Сергели-8 мавзеси, 99 ozodashifomedservis@mail.ru |
300 000 |
11 | «DIASON» МЧЖ | 71 248 04 04 71 248 18 18 71 248 11 00 |
Тошкент, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 51 уй info@diason.uz |
195 000 |
12 | STAR MED CENTER («OMAD PLYUS» МЧЖ) |
71 273 77 00 | Тошкент, Чилонзор тумани, Чилонзор-6 мавзеси, 6\1 уй
info@starmed.uz |
300 000 |
13 | «HOREV MEDICAL CENTER» клиникаси | 71 289 41 41 | Тошкент, Яшнобод тумани, Маҳтумқули кўчаси (олдинги Тараққиёт), 105 andromedhorev@mail.ru |
– |
14 | «DARMON SERVIS» диагностика клиникаси | 71 203 00 17 | Тошкент, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 18/19 уй
darmonservis@mail.ru |
– |
15 | «ЗДОРОВАЯ СЕМЬЯ» тиббиёт маркази | 71 2717461 71 2071051 90 1780039 71 2714461 |
Тошкент, Чилонзор тумани, Мақсуд Шайх-Зода, 31 А. | 300 000 |
16 | «PRESTIGE HEALTH GROUP» клиникаси | 95 5120101 95 3420101 |
Юнусобод тумани, Чинобод кўчаси (олдинги А.Зокиров), 88 |
195 000 |
17 | «MEDION» тиббиёт маркази | 78 140 00 10 | Тошкент, Шайхонтоҳур тумани, Зулфияхоним кўчаси, 18 | 400 000 |
18 | «Jacksoft MDS» тиббиёт маркази | 71 275 66 33 | Тошкент, Учтепа тумани, Фозилтепа кўчаси (олдинги Х.Турсунқулов), 21 уй | – |
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати