Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари ва Монополияга қарши курашиш қўмиталарининг қўшма йиғилишида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг «Ўзбекистон темир йўллари», «Uzbekistan Airways», «Uzbekistan Airports», «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамиятларида ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳусусида сўз борди. Йиғилишда мазкур йўналишда АЖлари томонидан бир қанча камчиликларга йўл қўйилгани аниқланди.
Ҳусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Темир йў транспорти тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасига асосан ташиш жараёнининг узлуксизлигини, ҳаракат хавфсизлигини ва авария-тиклаш ишлари ўтказилишини бевосита таъминловчи темир йўл транспорти корхоналари, умумий фойдаланишдаги темир йўллар ва темир йўл транспортининг бошқа мол-мулки мутлақ давлат мулки ҳисобланади. Мазкур норманинг қонунчиликда борлиги эса, бозорда хизмат кўрсатиш биргина «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга тегишлилиги, бу эса ўз навбатида соҳада соғлом рақобатни ривожланишига тўсқинлик қилишига олиб келмоқда. Жаҳон тажрибасида эса, аксинча, юк ташиш йўналишида рақобатни ривожлантириш мақсадида, 50% дан ортиқ бозор иштирокчилари хусусий ташкилотлар ҳисобланади.
Шундан келиб чиқиб, рақобатни чеклашга олиб келаётган қонунчиликдаги баъзи моддаларни қайта кўриб чиқиш таклифи берилди.
Шунингдек, мазкур йиғилишда Монополияга қарши курашиш қўмитасини яна бир савол, яъни, АЖ томонидан олиб борилаётган ички йўналишда юк ва йўловчи ташиш учун қўлланилаётган тариф сиёсатини қачон қайта кўриб чиқиши. Зеро, амалдаги “10-01 нархнома” тарифи 2000 йилда ишлаб чиқилган.
Юқоридаги саволга АЖ вакилларининг қуйидаги жавоби олинди. унга кўра мазкур тарифни қайта кўриб чиқиш Иқтисодиёт ва Транспорт вазирликлари томонидан кўриб чиқиш кўзда тутилган, айни кунлар ушбу масала бўйича тегишли ишлар олиб борпилмоқда экан.
Шу ўринда, йиғилишда яна бир мавзу кўтарилди, унга кўра «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тизимида комплаенс йўналишини тадбиқ этиш. Монополияга қарши курашиш қўмитаси бу ишни амалга оширишда ўзининг амалий ёрдамини таклиф этди, шунингдек, мутахассисларни малакасини оширишда ҳам ўз ёрдамини беришга тайёр эканлигини билдирди.
Йиғилишнинг яна бир муҳим жиҳати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳаракатлар стратегияси” даги топшириғига асосан, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖни иккита алоҳида тадбиркорлик субъектига ажратиш масаласи кўтарилди. Унга кўра, тадбиркорлик субъектларидан бири темир йўлларининг инфратузилмасига, иккинчиси транпортировкага жавоб бериши керак бўлади.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати