Яхши ниятлар билан янги уй оласан-у, унда роҳатланиб яшайман дейсан, лекин мулкнинг ҳужжатлари тўғри бўлмаса-чи? Энг ачинарлиси бундай бўлишида сенинг эмас, балки пудратчининг вақтида амалга оширмаган иши сабаб бўлсачи?
Хуллас, ҳаммасини бошидан бошлаймиз! Қўмитанинг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасига юқоридаги муаммо, яъни пудратчи томонидан вақтида тақдим этилмаган ҳужжатлари сабаб, уй олган фуқаро ўз турар жойини кадастр орқали расмийлаштира олмаётганлигини этиб, ёрдам сўраб мурожаат қолдирган. Бу каби ҳолат эса, Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддаси 1-хатбошисининг бузилишига олиб келади.
Ҳудудий бошқарма юқоридаги вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Махсус комиссия тузади ва ишни ўрганишни бошлади. Ўрганиш ишлари бошланганига кўп вақт ўтмай, пудратчи, яъни “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Самарқанд филиали мутасаддилари ўз қилган ишларини нотўғри эканлигини тушуниб, мурожаатчига барча ҳужжатларни тақдим этади. Бундан ташқари, ушбу уйнинг қурилишида аниқланган камчиликларни ҳам бартараф этиб, жами 20 миллион сўмдан кўпроқ суммали қурилиш монтаж ишларини бажариб берди.
Қўмитанинг махсус комиссияси эса, иш қўзғатилган кундан бошлаб 20 кун муддат ичида муаммо ва камчиликлар ихтиёрий равишда бартараф этилгани учун, ишни кўриб чиқишни тугатиш ҳақида ажрим чиқарди.
P.S.: Агар пудратчи ўз ваколати доирасидаги ишларни тўғри бажариб, истеъмолчига ҳужжатларни вақтида топширганида, шунча муаммо келиб чиқмаган бўлармиди!
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати