Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси “Когон ёғ экстракцияси заводи” АЖ га тегишли ишни кўриб чиқди. Қонунан таъкидлаб ўтилдики, монопол ва юқори ликвидли маҳсулотлар сотувчиси ҳар бир савдо куни давомида юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларнинг тенг тақсимланган ҳажми тўғрисидаги маълумотларни тегишли веб-сайтга (кейинги ойнинг бошланишидан уч кун олдин) жойлаштириб, биржа орқали сотишни йўлга қўйиши зарур. Бироқ, ишлаб чиқарувчиси, Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси томонидан белгиланган қонунчилик талабларига риоя қилиш тўғрисидаги берган огоҳлантиришига қарамай, ўзбошимчалик билан йўл тутишга қарор қилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг май ойидан август ойига қадар жадвалда кўрсатилган ҳажмдаги 40 га яқин ҳолатда пахта чигити кунжараси, пахта пўстлоғи ва ёғи, кир совун хом ашёлари биржа савдоларидаги намойиши қайд этилмаган. Аммо уларни ташкил этилган савдо ярмаркаларда сотишга муваффақ бўлинган. Шундай қилиб, 2020 йил июль ойида завод 500 тонна пахта чигити кунжараси, август ойида эса, 230 тонна пахта ёғини сотган.
Бунга қўшимча равишда, жорий йилнинг июль ойида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори талабларини бузган ҳолда (фонда биржанинг расмий веб-сайтида жадвалларни жойлаштирмасдан) Республика кўп тармоқли агросаноат товар хом-ашё биржаси орқали 273 тонна пахта ёғини сотиш ишларини амалга оширилган.
Бундай ҳаракатлар қандай оқибатларга олиб келиши мумкин? Албатта, бу биржа савдоларидаги рақобатни, умуман олганда нархнинг шаклланишига таъсир кўрсатадиган талабнинг ўзгаришини чеклаши аниқ.
Махсус комиссия «Когон ёғ экстракцияси заводи» АЖ ишидаги «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 15 ва 23 моддаларида белгиланган қонунбузарликларни бартараф этиш юзасидан буйруқ чиқарди. Яъни, юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларни фақат биржа савдолари орқали тасдиқланган жадвалларга мувофиқ сотилишини таъминлаш ва агар товарларни биржада рўйхатга олиш талабларини бажариш имконсиз бўлса, бу ҳақда рўйхатга олинган кундан бир кун олдин Монополияга қарши курашиш қўмитасини хабардор қилсин. «Когон ёғ экстракцияси заводи» АЖ мансабдор шахсига нисбатан «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодексининг 178-моддасига мувофиқ тегишли чоралар кўрилди.
Бугунги кунда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан биржа савдоларида нархнинг ўсиши оқибатларига олиб келадиган ҳолатларни ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Матбуот хизмати