Малайзиялик ҳамкасблар ташаббуси билан ўтказилаётган видеоконференцияда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Малайзия рақобат комиссияси раҳбарияти ўртасида ҳамкорликнинг мақсад ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Биринчидан, норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда тажриба алмашиш ва маслаҳат олиш;
Иккинчидан, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, суд органлари, вилоят ҳокимликлари ва монопол корхоналар вакиллари учун мавзуга оид тадбирлар ўтказиш учун Малайзия рақобат комиссияси экспертлари, профессор ва судяларни жалб этиш;
постпандемия даврида кадрлар алмашинувини амалга ошириш.
Бундан ташқари, 2020-2024 йилларда товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш стратегиясида назарда тутилган айрим чора-тадбирларни амалга оширишда кўмаклашиш бўйича ҳамкорлик учун қўшимча йўналишлар таклиф этилмоқда.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати