Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасига “Aventis Deutschland GmbH” компаниясининг тегишли мурожаати келиб тушган бўлиб, унда вилоятдаги “BIONIC” ва ”КОЛИБРИ” МЧЖ шаклидаги корхоналар томонидан “Combitic Global Caplet Pvt.Ltd” компаниясининг “УНИ ФЕСТАЛ” номли дори воситаларини четдан кириб келаётганлиги ва сотаётганлиги натижасида, “Sanofi- “FESTAL/ФЕСТАЛ” товар белгиси бўйича интеллектуал мулк ҳуқуқлари бузилаётганлиги маълум қилинган ва тегишли чора кўриш сўралган.
Шундай қилиб, барчамизга маълум бўлган “Sanofi-Aventis Deutschland GmbH” компаниясининг “FESTAL/ФЕСТАЛ” товар белгиси “Combitic Global Caplet Pvt.Ltd” компаниясининг “УНИ ФЕСТАЛ” товар белгисига қарши чиқти. Юқорида айтиб ўтканимиздек “BIONIC” ва ”КОЛИБРИ” Маъсулияти чекланган жамиятлари ўз маҳсулотларини Самарқанд вилоятига четдан олиб кирувчи сўнгги импортёрлар ҳисобланиб, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги мутахассисининг берган маълумотига кўра, “Sanofi-Aventis Deutschland GmbH” компаниясининг “FESTAL/ФЕСТАЛ” товар белгиси билан вилоятдаги “BIONIC” МЧЖ томонидан сотилаётган “Combitic Global Caplet Pvt.Ltd” компаниясининг “УНИ ФЕСТАЛ” товар белгилари ўзаро жуда ўхшашлиги маълум қилинган.
“BIONIC” ва ”КОЛИБРИ” МЧЖ шаклидаги корхоналар томонидан “УНИ ФЕСТАЛ” товар белгисини рўйхатдан ўтказиш бўйича Интеллектуал мулк агентлигига талабнома топширилмаганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиқиш жой номлари тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддасига асосан, товар белгисини ёки шу белги билан белгиланган товарни рухсат берилмаган тарзда тайёрлаш, қўллаш, олиб кириш, савдога таклиф этиш, сотиш, ўзгача тарзда фуқаролик муомаласига киритиш ёки уларни шу мақсадда сақлаш ёхуд улар билан адаштириб юборадиган даражада ўхшаш бўлган бир хилдаги товарларни белгилаш товар белгисига доир мутлоқ ҳуқуқни бузиш деб эътироф этилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли “Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш кўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 22-бандига мувофиқ, ҳудудий бошқарманинг махсус Комиссияси томонидан “BIONIC” ва “КОЛИБРИ” МЧЖ шаклидаги корхоналарига “FESTAL/ФЕСТАЛ” товар белгили дори воситасига ўхшаш бўлган “УНИ ФЕСТАЛ” товар белгили дори воситасини Республика ҳудудига киритиш ва сотишни тўхтатиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати