Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2020 йил 1 майдаги йиғилиш баёни билан нефть маҳсулотларини нефть базаларинг сиғимларида сақлаш (қуйиш ва тўкиш ҳисобга олинган) бўйича хизматлар кўрсатиш учун тарифлар белгиланган ва мазкур баён билан нархларни тўғри қўлланилишини назорат қилиш Монополияга қарши курашиш қўмитасига юклатилган.
Назорат вазифасини амалга ошириш мақсадида “Гулистон нефть базаси” МЧЖ томонидан биржа битимлари орқали сотилган автомобиль бензини ва дизель ёқилғисини юклаб жўнатишда харидорлардан ундирилган тўловлар ўрганилди.
Натижада, 2020 йил 1 майдан бошлаб “Гулистон нефть базаси” МЧЖ томонидан маҳсулотни харидорга юклаб жўнатишда бажарилган хизматлар учун тасдиқланган тарифдан ташқари қўшимча равишда харидордан ҳар бир тонна маҳсулотга 807 минг сўмдан жами 39,0 млн.сўмлик тўловлар ундирилган.
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг кўрсатмасига кўра нефть база томонидан маҳсулотни юклаб жўнатишда бажарилган хизматлар учун қўшимча равишда асоссиз ундирилган 39,0 млн.сўмлик тўловларнинг харидорларга тўлиқ қайтарилиши таъминланди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати