Бугун Тошкент вақти билан соат 16:00 да “Рақобат тўғрисидаги қонунни қўллашдаги глобал муаммолар: Ўзбекистон Республикасидаги тенденциялар ва Германия, Гонконг, Италия, Япония ва АҚШнинг халқаро амалиёти” мавзусида вебинар бўлиб ўтади.
Мазкур тадбир Бутунжаҳон банки ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Дунёда тан олинган рақобат соҳасидаги мутахассислар, жаҳонга машҳур олимлар ва профессорлар рақобат муҳитидаги долзарб муаммолар ҳамда дунё тажрибасида синалган лойиҳалар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, соҳага доир аҳамиятли саволларга жавоб берадилар. Шунингдек, вебинар давомида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг истиқболи ва келажакдаги режалари ҳусусида сўз боради.
Вебинар икки тилда тўғридан-тўғри қуйидаги ҳаволалар орқали намойиш этилади:
Рус тили: https://bit.ly/32zC6n0
Инглиз тили: https://bit.ly/2OOFNwN
Янада тўлиқ маълумот учун: https://bit.ly/39dscZB