Эслатиб ўтиш жоиз, Монополияга қарши курашиш қўмитаси Президентнинг “Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган айрим хўжалик юритувчи субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлар, индивидуал солиқ ва божхона имтиёзлари, преференцияларни бекор қилиш тўғрисида”ги фармони лойиҳасини оммавий муҳокамага қўйган.
Албатта, мазкур лойиҳа қизғин мунозараларга сабаб бўлди. Бироқ, лойиҳанинг “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятининг қора металл парчалари ва чиқиндиларини сотиб олиш бўйича мутлоқ ҳуқуқининг бекор қилиниши тўғрисидаги қисми кўпчиликни беэътибор қолдирмади. Энди ҳаммасини бир бошдан кўриб чиқамиз.
Қора металларнинг парчалари ва чиқиндиларини сотиб олиш бўйича ягона ваколатли ташкилот “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти ҳисобланиб, у «Иккиламчиқораметаллар» таркибий бўлинмаси орқали юридик ва жисмоний шахслардан металл парчаларини қабул қилиш билан шуғулланиб келган.
Қора металл парчалари ва чиқиндиларини сотиб олиш нархларининг пастлиги сабабли, аҳоли ва тадбиркорлар “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти томонидан таклиф этилган нархларда парчаларни етказиб беришга унчалик қизиқиш билдирмадилар. Натижада, металл парчалари учун қора бозор шаклланиб, уюшмаган бозорлар ва тадбиркорлар аҳолидан парчаларни “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти берган таклифидан ҳам юқори бўлган “реал” нархларда сотиб олган.
Маълумот учун: “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятининг сотиб олиш нархи 1 миллион сўм бўлганида, қора металл парчалари ва чиқиндиларнинг ўртача нархи 1 тонна учун 2,8 миллион сўмни (2019 йилда – 2,2 миллион сўм) ташкил эткан бўлса, Россияда бу кўрсаткич 2,1 миллион сўм, Қозоғистонда 2,4 миллион сўм, Европа Иттифоқи мамлакатларида ўртача 1,75 миллион сўм, Ҳиндистонда 2,4 миллион сўм ва АҚШда эса ўртача нарх 1,5 миллион сўмни кўрсатмоқда.
Харид қилиш механизмиинг самарасизлиги ва шаффоф эмаслиги туфайли Республикада металл парчаларининг ишлаб чиқариш ҳажми “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти эҳтиёжларини атиги 60 – 65%га қондиради, яъни унинг қолган 40-35 % импорт ҳисобига қопланади.
“Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти металл парчалари, яъни ҳурда бозорида монополист ҳисобланиб, зарур ҳом-ашёларни кафолатли равишда юртимизга олиб кирмоқда, бу эса ўз ўрнида ҳурда ва ярим тайёр маҳсулотларни етказиб берувчилар орасида нархларнинг кўтарилишига имкон яратади (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон). Масалан, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида “Ўзметкомбинат” АЖ томонидан импорт қилинган ҳурдаларнинг ўртача нархи бошқа металл ишлаб чиқарувчилар томонидан худди шу ТН ВЭД коди бўйича олиб кириладиган ҳурда нархидан 1,3 баравар юқори бўлмоқда.
Ҳар йили металлдан тайёрланган маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш учун тузиладиган ҳом-ашё базасининг моддий баланс жадвали бошқа металл қуювчи корхоналарнинг эҳтиёжларини ҳисобга олмаяпти. Қора металл парчалари ва чиқиндилар асосан Қирғизистон ва Қозоғистондан олиб келинмоқда ва бугунги кунда Республикамизда 1000 дан ортиқ шундай маҳсулотлар мавжуд.
Фақатгина 2019 йилнинг ўзида қора металлдан маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётган корхоналар 1,5 миллион тоннадан ортиқ ҳурда ва ярим тайёр маҳсулотлар шаклидаги ҳом-ашёлар импорт қилингани маълум.
Шу билан бирга, Республикамизда металл маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун ўз ресурсига эга бўлмаганлиги ва асосий маҳсулотлар қўшни давлатлардан олиб келинаётганига қарамай, “Ўзметкомбинат” АЖ томонидан биржа савдоларига қўйилган қора металл буюмларнинг ҳажми тўлиқ сотилмаган. Масалан, 2018-2019 йилларда биржа савдоларида умумий ҳажмнинг атиги 55,6 фоизи сотилган бўлиб, бу маҳсулотларнинг рақобатбардош эмаслигидан, корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга талаб ўта пастлиги ва корхона омборларида узоқ муддат қолиб кетаётганлигидан далолат беради.
Корхона томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг маълум бир катта қисми марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштирилган тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилади.
“Ўзметкомбинат” АЖ йиллар давомида давлат монополияси ҳисобланиб, бир неча бор имтиёзар ва преференцияларга эга бўлган ва уларнинг ҳажми бюджетдан бир неча баравар кўп дегани.
Сўнгги йилларда Республикамизда металл буюмлар ишлаб чиқариш бўйича кўплаб инвестиция лойиҳаларини амалга ошириб келинаётган инвесторларнинг эътиборлари жалб этилди, айтиб ўтиш жоиз, уларнинг имкониятлари умуман “Ўзметкомбинат” АЖ ишлаб чиқариш қувватларидан кам эмас. Металл ҳом-ашёси билан таъминлашда ҳеч қандай имтиёз ва преференциялар тақдим этмасдан Республикада металл буюмлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш учун кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Йирик ишлаб чиқарувчи ва йиллар давомида ҳурда сотиб олиш учун ўрнатилган тизим ва инфратузилмаси мавжуд ҳисобланган йирик металл ишлаб чиқарувчи корхона учун “иссиқхона” шароитини яратиш сабаб бозор ривожланишининг секинлашишига олиб келиши мумкин бўлган ва барча мавжуд имкониятлардан фойдаланиш ҳуқуқидан махрум қилувчи асоссиз қарордир.
“Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти ташаббуси билан қуйма ва прокладка комплексини қуриш бўйича янги лойиҳалари, шубҳасиз, Юртимиз учун муҳим аҳамиятга эга. Боиси, импорт ўрнини боса оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш учун имкон яратади. Мазкур, лойиҳанинг йўлга қўйиш натижасида, қўпол қилиб айтганда “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятининг ҳом-ашёсига бўлган талаб 2 миллион тоннадан ошиши кутилмоқда. Бугунги кунда металл парчаларини ишлаб чиқариш ҳажми (600-700 минг тонна) бўлган тақдирда ҳам ҳеч қандай ҳолатда компаниянинг зарур ҳом-ашёга бўлган эҳтиёжини қоплай олмайди ва натижада маҳсулот импорти деярли икки бараварга ошиши кутилмоқда. Шундай қилиб, ушбу лойиҳани амалга ошириш дастлаб импорт учун мўлжалланган ҳом-ашёларга қаратилган эди ва у “қора металл парчаларини тайёрлаш учун монопол ҳуқуқини бериш учун давлат ёрдамига таяниб” амалга оширилди, дейиш умуман нотўғри ҳисобланади.
Металл парчаларининг ҳажмини қора бозорга йўналтириш тўғрисидаги пессимистик башоратларга келсак, бундай ҳулосалар қилишга жуда эрта.
Биринчидан, ҳар қандай корхоналар, шу жумладан давлат корхоналари ҳам, ўз даромадларини кўпайтиришдан манфаатдор ва ҳатто ўз эҳтиёжлари учун қайта ишлашни ҳамда ишлаш ҳажмнинг ўсишини ҳисобга олган ҳолда, корхоналарга қўшимча даромад келтирган ҳолда талаб қилинмаган ҳажмни сотадилар. Агар ўз эҳтиёжларини ҳисобга олмасдан, эътиборни фақат сотиб олиш нархларига қаратиб, металл парчаларини ягона сотувчига ўтказса, “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти учун корхоналар ўз фойдаларининг бир қисмини йўқотиши мумкин. Шу ўринда бир савол туғилмоқда: Нима учун “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти бошқа корхоналарнинг йўқотган фойдаси ҳисобига омон қолиши керак?
Иккинчидан, металла парчалари бўлган ҳурданинг савдо айланмасида ўрнатилган чекловлар туфайли эҳтимол “қора бозор айланмаси” пайдо бўлган. Ўрнатилган тўсиқлардан халос қилиб ва мавжуд имкониятларни ҳусусий тадбиркорларга қонунийлаштириш – бу ҳақиқий металл парчалари бозорини яратиш ва харидларни кўпайтиришнинг ягона тўғри йўли ҳисобланади.
Учинчидан, қурилиш металл буюмларини ишлаб чиқаришда махсус индукцион ўчоқлардан фойдаланишни тақиқлаш бу бозорнинг 40 тадан ортиқ субъектларига ўз таъсирини кўрсатди.
Қўмита томонидан ишлаб чиқариш жараёнида махсус индукцион ўчоқдан фойдаланган 70 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари сўроқ қилинди. Маълум бўлдики, ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш учун қўшимча инвестициялар талаби боис, 70 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг ярмидан кўпи ўз фаолиятини тўхтатган. Натижада, 2 мингдан ортиқ иш ўрни қисқарган, металл буюмларни ишлаб чиқариш 596 мингтага камайган ва бюджет қисмида ҳам фойдадан қарийб 100 миллиард сўмлик йўқотишлар мавжуд.
Мазкур вазиятда сифат учун технологик жараённинг тўғрилиги ва фойдаланган маҳсулотнинг сифати жавобгар ҳисобланади. (Қўмитада тасдиқланган мутахассис ҳулосаси мавжуд). Мазкур муаммони ҳал қилиш учун республикамизда металл маҳсулотлари устидан ягона назорат стандартларини жорий этиш, бозорга етказиб бериладиган пўлатнинг сифатини тартибга солиш, тегишли таҳлилларни, статик ва динамик синовларни ўтказиш кифоя қилинади холос. Бундай лабораториятларни яратиш ва тегишли синовларни ўтказиш маҳсулотни сертификатлаштириш соҳасидаги ваколатли орган томонидан ҳал қилиниши зарур бўлган асосий вазифадир.
Шундай қилиб, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятининг мутлақ ҳуқуқларини бекор қилиш тўғрисидаги таклиф қилинган лойиҳаси корхонани банкрот қилиш ва уни зарур ҳом-ашёлардан маҳрум қилишни мақсад қилмаган. Унинг мақсади, савдо бозорида барча учун тенг рақобат муҳитини яратиш, “сунъий тўсиқларни” олиб ташлаш, қора металл парчаларини самарали ҳарид қилишни йўлга қўйиш ва маҳсулотлар савдо бозорини “инкор этиш”, шундай қилиб, металл маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни зарур ҳом-ашё билан шаффоф таъминлашни жорий этиш ва бозор иқтисодиёти қонунларига мувофиқ металл буюмлар савдосини йўлга қўйишга мажбур қилиш.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати