Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ягона электрон чипта сотиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси нормативҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (regulation.gov.uz)га жойлаштирилган эди.
Унда мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш ва мамлакатнинг ноёб маданий ва тарихий меросини оммалаштириш учун қулай шартшароитларни яратиш, миллий туристик салоҳиятини жаҳон саҳнасида ҳар томонлама фаол тарғиб қилиш ҳамда транспорт соҳасида монополиядан чиқариш жараёнларини чуқурлаштириш бўйича самарали чораларни кўриш мақсадлари ўз ифодасини топган. Қарор лойиҳасига кўра, Маданият, Молия ва Транспорт вазирликлари ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ягона электрон чипта сотиш порталини ишга тушириш ва йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш миллий тизимини яратиш юзасидан чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш ҳамда мазкур порталнинг ягона операторини масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этиш таклифларига розилик берилган.
Карим МАМАТОВ
Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи