Мамалакатимиз раҳбарияти томонидан белгилаб берилган коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш бўйича чора-тадбирларни ижросини таъминлаш мақсадида, Монополияга қарши курашиш қўмитаси вазирлик ва идоралар билан биргаликда, кичик бизнес субъектлари томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган импорт хом-ашё, материаллар, бутловчи қисмлар ва уларнинг нархларини, шу божхона ставкаларини камайтириш ва нотариф тартибга солишни (сертификатлаштириш ва бошқа техник тартибга солувчи ҳужжатлар) соддалаштириш орқали пасайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда сиздан, келтирилган масалалар бўйича ўз таклифларингизни асослантирган ҳолда қуйидаги электрон манзил орқали жўнатишинигизни сўраймиз: info@antimon.gov.uz
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати