Монополияга қарши курашиш қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасига “FALANG OIL SERVIS” ХК томонидан мурожаат келиб тушди. Унга кўра, истеъмол қилинган табиий газ миқдорларига ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан белгиланган нарҳларни қўлланилиши, олдиндан олинган тўланган аванс тўлови ёки ҳақдорликга табиий газни нарҳлари оширилгандаги ҳисоб-китобларда 2018-2019 йилларда ортиқча ҳақ олинганлигидан норози бўлиб амалий ёрдам берилишини сўраган.
Мурожаатни ўрганиш давомида Наманган вилоят Наманган шаҳрида жойлашган “FALANG OIL SERVIS” хусусий корхонаси 2008 йилдан бери автомобилларга метан газ қуйиш хизматини кўрсатиш билан шуғулланиб келиб, “Ўзтрансгаз” АЖнинг Наманган вилояти ҳудудий газ таъминоти филиали ўртасида ҳар йили табиий газ етказиб бериш бўйича шартномалар тузилиб келинганлиги аниқланган. Шунингдек, мурожаатда кўрсатилган даврда соҳага тегишли бўлган, амалдаги ҳуқуқий-норматив ҳужжатларга киритилинган ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳам инобатга олинди.
Юқоридагилар ва “Ўзтрансгаз” АЖнинг Наманган вилояти филиалидан олинган маълумотлар, счёт-фактуралар ҳамда “FALANG OIL SERVIS” ХК томонидан етказиб берилган табиий газ учун 2018 йил 1 январ ҳолатига мавжуд қолдиқ маблағлари ва 2018-2019 йилларда табиий газ учун газ таъминоти корхонасига ойма-ой ўтказиб берилган маблағлар тўғрисидаги маълумотларга асосан олиб борилган таҳлиллар ҳамда ўрганишлар натижасида “Ўзтрансгаз” АЖнинг Наманган вилояти филиали томонидан асосан, табиий газ ҳажми учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчига қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинмасдан янги тарифларда ҳақ олинишидан, ҳаммаси бўлиб, “FALANG OIL SERVIS” ХКдан 240 835 950 сўм ортиқча ҳақ олингани аниқланган, бу эса, Ўзбекистон Республикаси “Табиий монополиялар тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддаси 3 хатбоши талаби бузилганини кўрсатади.
Аниқланганларни инобатга олиб, Монополияга қарши курашиш қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “FALANG OIL SERVIS” ХКга нотўғри ҳисобланган 240 835 950 сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати