Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хорижий инвесторлар кенгашининг ялпи мажлисидаги нутқи
Ҳурматли учрашув иштирокчилари! Ҳурматли Одиль Рено-Бассо хоним! Қадрли дўстлар! Сизларни Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги ялпи мажлисида кўриб турганимдан хурсандман. Аввало, ҳурматли Рено-Бассо хоним, ислоҳотларимизни доимий қўллаб-қувватлаб келаётганингиз ва Кенгаш фаолиятидаги самарали раислигингиз учун сизга чин қалбимдан миннатдорлик билдираман. Шу билан бирга, бугунги анжуманда қатнашаётган барча халқаро ташкилотлар ва хорижий компаниялар раҳбарларига самимий эҳтиромимни изҳор этаман.…




