Бозор концентрациясига олдиндан розилик бериш

2019 йил сентябрь ойида Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратига хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб олиш ва қўшиб юбориш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимларга олдиндан розилик бериш бўйича жами 27 та мурожаатлар келиб тушди. Шундан, 26 таси устав фондидаги (капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга доир мурожаатлар бўлса, 1 таси хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга доир. Ушбу мурожаатлар Қўмита томонидан ўрганиб…

“Қарздорлик” ­- “Олдиндан тўлов”га айланди!

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси истеъмолчилар томонидан табиий монополия субъектларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қилган мурожаатларини доимий равишда ўрганиб бормоқда. Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармаларига келиб тушаётган мурожаатлар бўйича олиб борилган ўрганишларнинг кўрсатишича, кўпчилик ҳолларда табиий монополия субъектлари амалдаги қонунчилик талабларига етарлича эътибор бермаган ҳолларда истеъмолчиларга асоссиз қарздорликлар ҳисоблаш ҳолатларига йўл қўйилмоқда. Истеъмолчиларга асоссиз қарздорлик ҳисоблаш…