Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан коммунал хизматлар учун оммавий шартномалари (табиий газ, электр ва иссиқлик энергияси, иссиқ ҳамда совуқ сув таъминоти) табиий монополия субъектлари корхоналари билан ҳамкорликда ўрганилиб, унинг натижасида корхоналарга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилган эди.
Ҳуш бугунги кунда ушбу оммавий шартномаларни келишиш қай тарзда давом этмоқда?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 14 сентябрдаги ПФ-6313-сон Фармон талабларидан келиб чиққан ҳолда “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖлар томонидан табиий газ етказиб бериш тўғрисида истеъмолчилар билан тузиладиган шартнома лойиҳалари муҳокама қилинди. Монополияга қарши курашиш қўмитасида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ “Ўзнефтгазинспекция”, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Савдо-саноат палатаси масъуллари ҳамда Автомобилларга газ қуйиш фаолияти билан шуғилланувчи тадбиркор иштирок этдилар. Узоқ давом этган қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг амалдаги қонунчиликдан ҳамда амалиётдан келиб чиққан ҳолда шартнома лойиҳаларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Шу билан бирга, ушбу муҳокамаларга табиий монополия субъектлари билан бир қаторда соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини ҳам таклиф этиб, шартномавий муносабатларда юзага келаётган муаммоларга ечим топиш чоралари ҳам кўрилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаол истеъмолчиларни муаммоларни аниқлашда ва уни бартараф этишда бевосита иштирок этишга таклиф қилади. Таклифлар билан 71 207 47 00 рақамига мурожаат қилишингиз ёки info@antimon.gov.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.