#Кун_рақами
Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан танлов (тендер) савдоларининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда
Хусусан, 2024-2026 йиллар давомида ўтказилган тендер савдоларида жами 3 097 та рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида бошланғич нархи 115,3 млрд сўмлик 600 та танлов савдосида рақобат қонунчилиги талаблари бузилгани аниқланган.
Ўрганишлар давомида айрим савдоларда «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари, жумладан, рақобатни чекловчи талаблар белгилаш, аффилланганлик ва иштирокчилар таклифларини нотўғри баҳолаш ҳолатлари аниқланган.
Жумладан, Жиззах Давлат педагогика институти қошидаги академик лицейи 751.3 млн сўм, * Зарбдор туман 2-сон заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати 1 373.4 млн сўм ва Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмаси 668.5 млн сўмлик танловларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган*
Шунингдек, сўнгги уч йил давомида ўтказилган ўрганишлар натижасида 154 га яқин мансабдор шахсларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда суд органларига юборилган.
Давлат харидларида қонунийлик, шаффофлик ва барча иштирокчилар учун тенг рақобат шароитларини таъминлаш Рақобат қўмитасининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.








