#Эълон
Истеъмолчиларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда “Юксалиш” ҳаракати ҳамкорлигида 10–12 ноябрь кунлари республикамизнинг барча ҳудудларини қамраб олган “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” мавзусида бепул ҳуқуқий маслаҳатлар акцияси ўтказилмоқда.
Акция доирасида фуқароларга сифатсиз товарларни қайтариш ва алмаштириш, кафолатли таъмирлаш, онлайн савдо, хизмат кўрсатиш, коммунал ва банк хизматлари, шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан мутахассислар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади.
Батафсил: инфографикада
Ўз ҳуқуқларингизни билиш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича зарур ҳуқуқий маслаҳатларни олиш имкониятидан фойдаланинг!








