#брифинг #live
Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида брифинг бўлиб ўтмоқда.
Рақобат қўмитаси раисининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Отабек Усмонов «Рақобат қўмитаси томонидан 2026 йилнинг ўтган 9 ойи давомида товар, молия ва рақамли бозорларда ўтказилган таҳлиллар» юзасидан маълумот бермоқда.
Брифингда 158 та товар ва хизматлар бозорида ўтказилган экспресс-таҳлиллар, корхоналарнинг устун мавқеини эътироф этиш ёки бекор қилиш, шунингдек, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражасини ўрганиш натижалари ҳақида сўз бормоқда.
Хусусан, виза хизматлари ва онлайн эълонлар бозоридаги рақобат муҳити, муқобили мавжуд бўлмаган товар ва хизматлар бўйича ўтказилган таҳлиллар юзасидан маълумот берилмоқда.
Брифинг
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ва
Қўмитанинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали эфирга берилади.








