📢 ЭЪЛОН
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.
🗓 Сана: 2026 йил 26 июнь
🕙 Вақт: 10:00
Кун тартиби:
🔹 «Глобал ноаниқлик шароитида барқарор иқтисодий ўсиш драйвери сифатида рақобат сиёсати чоралари» мавзусидаги халқаро конференция якунлари юзасидан ахборотни эшитиш;
🔹 Глобал иқтисодий ноаниқлик шароитида рақобат сиёсатини такомиллаштириш, бозорларда соғлом рақобат муҳитини таъминлаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш;
🔹 Халқаро экспертлар томонидан билдирилган таклифларни миллий амалиётга татбиқ этиш масалаларини кўриб чиқиш;
🔹 Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг таклиф ва тавсияларини муҳокама қилиш.







