ТОВАР БОЗОРИНИНГ МАҲАЛЛИЙ ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ БИЛАН ТЎЙИНГАНЛИК ДАРАЖАСИ БЎЙИЧА ТАҲЛИЛ НАТИЖАЛАРИ
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан қурилиш материаллари бозорида маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси, ишлаб чиқариш имкониятлари ҳамда импорт ҳажмлари юзасидан таҳлил ишлари амалга оширилди, жумладан:
Ферросиликомарганец (FeSiMn):
⏺️ Мавжуд ҳолат: Республикада 2 та маҳаллий корхона фаолият юритмоқда.
⏺️ Импорт: 15,4 млн доллар.
Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 1 фоиз.
Раковина учун кранлар ҳамда сув учун резервуарлар:
⏺️ Мавжуд ҳолат: Республикада 4 та маҳаллий корхона фаолият юритмоқда.
⏺️ Импорт: 16,4 млн доллар.
Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 11 фоиз.
Гул қоғоз (обои):
⏺️ Мавжуд ҳолат: Республикада 4 та маҳаллий корхона фаолият юритмоқда.
⏺️ Импорт: 63,8 млн доллар.
Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 11 фоиз.
Стекловата:
⏺️ Мавжуд ҳолат: Республикада 11 та маҳаллий корхона фаолият юритмоқда.
⏺️ Импорт: 3,8 млн доллар.
Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 51 фоиз.
Пластмассадан плиталар, листлар, плёнка, зарқоғоз ва тасмалар:
⏺️ Импорт: 107 млн доллар.
Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 33 фоиз.
Мураккаб полиэфирлар асосидаги бўёқлар ва лаклар:
⏺️ Импорт: 46 млн доллар.
Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 35 фоиз.
Таҳлил натижаларига кўра, мазкур товар бозорларида маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси паст бўлиб, янги ишлаб чиқариш лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари мавжуд ҳисобланади.
❗️ Ҳурматли тадбиркорлар!
Республикамизда тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан турли товар бозорларининг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси бўйича таҳлил натижалари мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда.
Шу билан бирга, қўшимча равишда қайсидир маҳсулотлар ёки товар гуруҳлари бўйича таҳлил ўтказиш ҳамда улар тўғрисида маълумот олишни истасангиз, Рақобат қўмитасига мурожаат қилишингиз мумкин.








