Рақобат қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Жарқўрғон туман 2-сон касб-хунар мактаби томонидан ўтказилган танлов савдоси юзасидан ўрганиш олиб борилди.
Буюртмачи томонидан махсус ахборот Давлат харидлари электрон тизими касб-хунар мактабига қурилиш моллари харид қилиш учун бошланғич қиймати 226,5 млн сўмлик эълон жойлаштирилиб танлов савдоси ўтказилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасида давлат буюртмачиси томонидан белгиланадиган давлат хариди шартларида иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш мезонлари, уларнинг нисбий қиймати, баҳолаш тартиб-таомиллари доирасида баҳолаш мезонларини қўллаш тартиби бўлиши кераклиги белгиланган бўлсада бироқ Жарқўрғон туман 2-сон касб-хунар мактаби томонидан баҳолаш нисбий қиймати ишлаб чиқилмаганлиги, суний ва харидларни нотўғри бахолаш каби бир қатор қонунбузилиши аниқланган.
Натижада Қўмитанинг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Жарқўрғон туман 2-сон касб-хунар мактабига нисбатан иш қўзғатилиб юқоридаги қонун бузилиш холатларини бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.