Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши мажлисининг 5-сон
БАЁНИ
2025 йил 6 август Тошкент шаҳри
КУН ТАРТИБИ
- “Ўзбекистонда рақамли платформаларнинг монополияга қарши тартибга солишнинг долзарб масалалари” мавзусида муҳокама қилиш;
- Вазирлар Маҳкамасининг 256-сонли “Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарор тасдиқланган Низом мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар бериш, ушбу соҳада мавжуд камчиликларни муҳокама қилиш;
- Жамоатчилик кенгаши томонидан 2025 йил II чоракликдаги бажарилган ишлар ҳисоботини тинглаш.
- Бошқа масалалар.
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши мажлисининг 4-сон
БАЁНИ
2025 йил 30 май Тошкент шаҳри
КУН ТАРТИБИ
-
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ижтимоий буюртма юзасидан таклифи (хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қоидалар, нормалар ва талабларга риоя этилишини жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш) мавзусида муҳокама қилиш.
-
Тошкент шаҳар истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш марказининг ижтимоий буюртма юзасидан (хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қоидалар, нормалар ва талабларга риоя етилишини жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш) ҳамда ушбу соҳадаги мавжуд хато ва камчиликлар келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва уларни бартараф етиш масалаларини муҳокама қилиш,
- Жамоатчилик кенгаши томонидан 2025 йил I чоракликдаги бажарилган ишлар ҳисоботини тинглаш.
- Бошқа масалалар.
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши мажлисининг 3-сон
БАЁНИ
2025 йил 23 январь Тошкент шаҳри
КУН ТАРТИБИ
- Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2024 йил якунлари сарҳисоби ва 2025 йилда амалга ошириладиган истиқболли режаларини муҳокама қилиш.
- Монополияга қарши назоратни кучайтириш учун бозор мониторинги тизими такомиллаштириш, Монополияга қарши қонунбузарликларни тезкор аниқлаш ва уларга қарши курашиш бўйича замонавий усуллар жорий этишни муҳокама қилиш.
- Жамоатчилик кенгаши томонидан қўмита тузилмаларини муҳокама қилиш.
- Бошқа масалалар.