Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Коммунал ташкилотлар ходимларини рақобат сиёсати бўйича ўқитиш ва малакасини оширишга қаратилган ўқув курси ташкил этилди.
Ушбу ўқув курси доирасида қуйидаги йўналишлар қамраб олинди:
⏺“Рақобат тўғрисида”ги қонун ва унинг иқтисодиётдаги аҳамияти;
⏺Устун мавқе ва монополияларни эътироф этиш мезонлари;
⏺Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш талаблари;
⏺Инсофсиз рақобат ҳолатлари ва уларни аниқлашнинг ҳуқуқий асослари;
⏺Картель келишувлари ва рақобатга зид келишувларнинг турлари;
⏺Давлат харидлари, тендер жараёнлари ва улардаги ҳуқуқбузарликлар;
⏺Рақамли платформаларнинг бозордаги устун мавқеини баҳолаш мезонлари;
⏺Биржа савдоларидаги тартиб, манипуляциялар ва ҳуқуқий жавобгарлик.
Дарслар юксак малакали мутахассислар томонидан олиб борилиб, иштирокчилар учун назарий билимлар ва амалий машғулотлар уйғунлашган ҳолда ўтказилди.
Ушбу тадбир рақобат қонунчилигини янада мустаҳкамлаш ва соҳада фаолият юритувчи мутахассисларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини оширишда муҳим қадам бўлди.
Курс якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.