Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази бугун жаҳон ҳамжамияти эътибор марказида.
Рақобат қўмитасини раҳбарияти бошчилигидаги бир гуруҳ ходимлар ва тизим фахрийлари ҳамда ҳамкор халқаро ташкилот вакиллари иштирокида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф ташкил қилинди.
Дунёдаги энг йирик Ислом цивилизацияси музейи сифатида Гиннес рекордлар китобига киритилган ушбу маскан ўзида минг йиллик тарихни ҳам, бугуннинг энг илғор технологияларини ҳам мужассам эта олган. Креативлик ҳамда замонавий музей технологияларини қўллаш орқали тарихни, цивилизациялар тараққиётини ва муҳим тарихий босқичлар ўртасидаги узвий боғлиқликни жуда аниқ ва таъсирчан етказиб бера олган.
Замонавий интерактив ёндашув орқали тарихни “жонли” тажрибага айлантираётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташриф буюрувчиларда катта таассурот қолдирди.
Экскурсия давомида нафақат бой тарих ва илмий меросни, балки Янги Ўзбекистоннинг учинчи Ренессанс сари дадил қадамларини ҳам ўз кўзлари билан кўрди — бу маскан миллий ўзлик, илм-фан ва замонавий ёндашув уйғунлашган ноёб илмий-маърифий мажмуа сифатида уларда чуқур таассурот қолдирди.








