Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри “Гоне қала” МФЙда истиқомат қилувчи Р.Н Тошкент шаҳрида жойлашган “Alifoltin” савдо дукони хизматидан норозилигини билдириб Рақобат қўмитасининг ишонч рақами орқали қолдирган мурожаати Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилди
Мазкур ўрганишлар давомида истеъмолчи “Alifoltin” савдо дуконидан 20 000 000 сўмга қўл соатини харид қилган, аммо ушбу маҳсулот носоз чиққанлиги сабабли 20 000 000 сўм пул маблағларни қайтариб олишда қийинчиликка дуч келгани аниқланди.
Юқоридагиларга кўра, Қўмита мутахассислари томонидан “Alifoltin” савдо дукони Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига зид равишда иш тутган деб топилиб дўкон маъмуриятига мавжуд тартиб-қоидалари ва унинг натижасида келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлари ҳақида тушунтиришлар берилган.
Қўмита мутахассислари томонидан амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчи фойдасига қўл соати учун тўланган 20 000 000 сўм пул маблағлари қайтариб берилиши таъминланди.