Молиявий хизматлар бозорида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини ривожлантиришнинг долзарб масалалари
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан ҳамкорликда молия секторида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Семинарни Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Э.Гадоев кириб сўзи билан очиб, молия секторида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда янги концепция ва тамойиллар ҳамда халқаро тажрибалар асосида ҳуқуқий-норматив ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан янги лойиҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Рақобат қўмитаси раиси Ҳ.Турахужаев, истеъмолчилар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш — молиявий бозорга бўлган ишончни мустаҳкамлашнинг энг муҳим омили эканлиги, шунингдек мазкур йўналишга халқаро ва миллий стандартларни жорий этиш,давлат органлари ва молиявий ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш долзарб масалалардан бири эканлигини таъкидлади.
“Рақобат қўмитаси соҳа регуляторлари билан ҳамкорликда банк, тўлов ва суғурта ташкилотларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳар қандай ижобий ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.”
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатаси, вазирлик ва идоралар, тижорат банклари, нодавлат нотижорат ташкилотларидан қарийб 50га яқин етакчи экспертлар ҳамда масъул ходимлар иштирок этди.








