Ижтимоий тармоқ орқали “Uzum Nasiya” тўлов талаб қиляпти. Ҳолбуки, қарз тўлиқ тўланган. Мен Uzum Nasiya фирмасидан 6 ой олдин Redmi телефони харид килганман. Телефон тўловини ўз муддатида, ойма-ой тўлаб 2 октябрь куни қарздан бутунлай қутулдим. Шундай бўлса-да, компания менга аслида йўқ қарзни тўлашимни талаб қилиб хабарнома юборяпти. Акс ҳолда иш судга ошар экан. Адолат қарор топишида амалий ёрдам сўрайман”мавзуида мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмитанинг “Uzum Nasiya” компаниясига қилган сўровига жавобан фуқаро Ф.И.нинг кредит тўловлари бутунлай ёпилгани, қарздорлик ҳақида жўнатилган SMS-хабарнома техник хатолик туфайли мазкур фуқаронинг рақамига нотўғри келиб тушгани билдирилган.
Ўрганиш натижасида компания томонидан техник хатоликлар тузатилди. Фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, харид қилган “Redmi” телефонидан умуман қарзи йўқлиги билдирилди.