Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2025 йил I-чораги давомида фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатлар ўрганилиб, ижобий ечим топмоқда.
Мурожаатлар асосан дори воситалари, реклама, савдо, газ таъминоти, коммунал хизматлар ва электр таъминоти йўналишлари бўйича бўлган.
Ҳудудлар кесимида амалга оширилган ишлар:
🔹 Тошкент вилояти — “VisuCaps” дори воситаси таъсирсизлиги туфайли 680 000 сўм истеъмолчига қайтарилди.
🔹 Самарқанд вилояти— “HAMROH MIKROMOLIYA” МЧЖнинг ноқонуний ташқи рекламаси бўйича иш қўзғатилди.
🔹 Наманган вилояти— “Zaytun turizim” ва “Murabbiy travel” МЧЖларининг қонунга зид рекламалари учун молиявий санкциялар қўлланди.
🔹 Жиззах вилояти — “The Jizzax Techno” МЧЖнинг рухсатсиз реклама ўрнатиши юзасидан жарима белгилаб берилди.
🔹 Қашқадарё вилояти — 1300га яқин фуқаронинг суюлтирилган газ таъминотига оид мурожаати асосида “Ҳудудгаз Қашқадарё” филиалига нисбатан иш қўзғатилди.
🔹 Бухоро вилояти — нуқсонли планшет учун истеъмолчига янги маҳсулот берилди.
Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бозорда соғлом рақобат муҳитини таъминлаш борасида тизимли ишлар давом эттирилмоқда.