Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда Олий таълим муассасалари ходимлари учун монополияга қарши комплаенс бўйича 3 кунлик ўқув курси ташкил этилди.
Ўқув курси доирасида иштирокчиларга рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг мазмун-моҳияти, унинг иқтисодиётдаги аҳамияти, устун мавқе, монополия ва табиий монополия тушунчалари, инсофсиз рақобат ҳолатлари, картель келишувлари, давлат харидлари ва биржа савдоларидаги талаблар, шунингдек, монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг самарадорлигини баҳолаш масалалари бўйича батафсил тушунчалар берилди.
Машғулотлар соҳада юқори малака ва амалий тажрибага эга бўлган мутахассислар томонидан олиб борилди.
Ўқув курси якунида иштирокчиларга белгиланган тартибдаги махсус сертификатлар топширилди.
Мазкур ўқув курси давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини самарали жорий этиш, рақобат муҳитини таъминлаш ҳамда қонунчиликка риоя этиш маданиятини шакллантиришга қаратилган.








