Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ички аудит хизматининг 2026-йил I чорак фаолияти натижалари бўйича
ЙИЛЛИК ҲИСОБОТИ
- Умумий маълумотлар.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Ички аудит, коррупсияга қарши курашиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими 3 та штат бирлиги (1 та бўлим бошлиғи ва 2 та бош мутахассис) дан иборат бўлиб, ушбу лавозимлардан 1 таси ички аудит ёъналишида фаолият юритувчи (ички аудит бўйича миллий малака сертификатига эга) бош мутахассис ҳисобланади . Шунингдек, Қўмитада 17 та тизим ташкилотлари мавжуд.
- Ички аудит йиллик режасида тасдиқланган ички аудит тадбирларининг ҳисобот даврида режалаштирилган қисмининг бажарилиши ҳолати.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2022 йил 22 ноябрдаги 63-сон буйруғига билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2022 йил 27 декабрда 3406-рақам билан рўйхатдан ўтган) “Ички аудит тадбирларини ўтказиш Қўлланмаси”га ҳамда Вазирликнинг 2022 йил 3 октябрдаги 52-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ички аудит миллий стандартлари”га асосан ички аудит обектларини аниқлаш мақсадида ўтказилган баҳолаш натижаларига кўра, 2026-йил И чорак да Қўмита марказий аппаратида ҳамда Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаларида ички аудит тадбирлари ўтказилиши лозимлиги кўрсатилган.
Шунга кўра, ички аудит тадбирлари режа-графиги ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан келишилган ҳолда тасдиқланди.
Мазкур режа-графикка мувофиқ, 2026 йил И чоракда Қўмитанинг 2025 йил учун бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторлари ижроси юзасидан асослантирилган ҳисоботларни баҳолаш, шунингдек Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаларида ички аудит тадбирларини ўтказиш ишлари амалга оширилди. Графикда назарда тутилган тадбирларнинг тўлиқ бажарилиши таъминланди.
Мазкур ўтказилган Ички аудит тадбирлари давомида асосан ички аудит обектидаги бухгалтерия ҳисобининг юритилиши, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг ҳисобланиши ва тўланиши юзасидан жами 15 ҳолатда 41, 3 млн . сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланиб, 1 ҳолатда 7,2 млн . сўмлик ноқонуний харажатларнинг олди олинишига эришилди.
Бундан ташқари, ўтказилган масофавий аудит тадбирлари натижасида Навоий вилояти ҳудудий бошқармасида 2 ҳолатда “Давлат мулкларини ижарага беришда коммунал тўловларни ҳисобга олмаслик” риск ёъналишида 2,2 млн. сўм коммунал тўловлар “ижарага олувчи”лардан белгиланган тартибда ички аудит обйэктларининг тегишли шахсий ҳисоб рақамларига ундирилди .
Ушбу аниқланган молиявий хато камчиликларнинг юзага келишининг асосий сабаби ички аудит обекти бош ҳисобчисининг бухгалтерия ҳисобининг юритилиши, меҳнатга ҳақ тўланиши ҳамда хизмат сафари харажатларининг тўланиши бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ ўрганиб чиқмаганлиги, шунингдек охирги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишмаганлиги оқибатида юқоридаги молиявий хато камчиликларга ёъл қўйилганлиги маълум бўлди.
- Ҳисобот даврида ўтказилиши режалаштирилган, лекин амалга оширилмаган ички аудит тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳисобот даврида ўтказилиши режалаштирилган, лекин амалга оширилмаган ички аудит тадбирлари мавжуд эмас.
- Ички аудит объектлари томонидан чора-тадбирлар режасининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар.
2026-йил Ички аудит I чорак режаси га кўра ўтказилган ички аудит тадбирига мувофиқ, 2026-йил I чорак давомида ички аудит тадбирлари натижасида берилган 9 та таклиф ва тавсияларнинг бажарилиши юзасидан ички аудит обектлари томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, шундан 9 та таклиф ва тавсиялар ҳисобот даврида бажарилди.
- Давлат органи ва ташкилоти тизимидаги буджет ҳисобидан молиялаштирилмайдиган но буджет муассаса ва ташкилотларда молиявий-хўжалик фаолияти бўйича ўтказилган назорат ишларига оид ҳужжатларнинг мониторинги юзасидан амалга оширилган ишлар.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги “Рақамли трансформация ва ауцорсинг маркази” давлат муассасасининг молиявий-хўжалик фаолияти бўйича назорат тадбирлари ўтказилмаган.
- Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари.
Ҳисобот даври якуни бўйича Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ички аудит хизмати ходимлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижаси юзасидан йиғма кўрсаткич 100 % ни (“ аъло”) ташкил этди. Жумладан: Буджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олишдаги натижалари
30 %, Масофавий назоратни амалга оширишдаги натижалар 30%, Ички аудит йиллик режасида ходим масъул бўлган ички аудит тадбирларининг ўтказилиши 20%, Берилган таклиф ва тавсияларнинг ижроси 20 % ни ташкил этди .

