Ўзбекистон иқтисодиёти 8,5 фоизга ўсди

Ўзбекистон иқтисодиёти 8,5 фоизга ўсди Жаҳондаги вазият қанчалик мураккаб бўлмасин, ўтган ярим йилликда Ўзбекистон иқтисодиёти 8,5 фоизга ўсди. “Fitch” ва “Moodyʼs” агентликлари мамлакатимиз суверен кредит рейтингини бир поғона яхшилади. Жаҳон банкининг инвестиция ва ишбилармонлик муҳити бўйича ҳисоботида Ўзбекистон 31-ўринни эгаллади. Давлатимиз раҳбари бу натижалар, аввало, тадбиркорлар билан елкама-елка амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси эканини таъкидлади. Жорий…

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразмда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразмда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. Бугунги анжуманда илк бор туман студияларидан ҳам 25 мингга яқин тадбиркор иштирок этмоқда. Давлатимиз раҳбари юртимиз иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга фаол ҳисса қўшаётган 1 миллион 200 минглик бизнес ҳамжамиятини Тадбиркорлар куни билан табриклади. Беш йил олдин тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиш анъанаси бошланганидан буён бизнесга тўсиқ бўлган…

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқоти бошланади.

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқоти бошланади. Тадбирда 500 нафарга яқин тадбиркор бевосита, илк бор туманлардаги студиялардан яна 25 мингга яқин бизнес вакиллари иштирок этмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан: – тадбиркорлик учун барқарор ўсиш траекториясини таъминлаш, – ҳудудларда бизнес имкониятларини ошириш, – “сунъий интеллект – бошқарув самарадорлиги – янги инвестициялар” экотизимини яратиш,…

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун имзоланди

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун имзоланди. Администрация Президент фаолияти ва Конституциявий ваколатларини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминловчи ягона конституциявий институт ҳисобланса-да, давлат органлари билан муносабатларда унинг фаолиятини қонун билан тартибга солиш бўйича ҳуқуқий бўшлиқ мавжуд эди. Эндиликда янги қонун билан ушбу масалалар тартибга солинди. Президентнинг фармон, қарор, фармойиш…

Президент Шавкат Мирзиёев Ўрта Чирчиқ туманида Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўрта Чирчиқ туманида Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этмоқда. Давлатимиз раҳбари сўнгги йилларда мамлакатимиз иқтисодиёти 3 карра ошгани, 2030 йилга қадар унинг ҳажмини 240 миллиард долларга етказиш бўйича катта марра олинганини таъкидлади. Бугун Ўзбекистон ҳудудидан халқаро аҳамиятга эга 4 минг километр транзит йўл…

Президент Шавкат Мирзиёев қора металлургия саноатини янги босқичга олиб чиқиш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказмоқда

Бугунги кунда Бекобод металлургия комбинати металл прокатнинг 40 фоизини иккиламчи металлдан, 60 фоизини импорт ҳисобидан ишлаб чиқармоқда. Республика бўйича ҳар йили 700 минг тонна қора металлолом комбинатга топширилаётган бўлса-да, яна 500 минг тонна металлолом хуфиёна айланмада қолмоқда. Шу боис, қора металл айланмаси билан боғлиқ барча жараёнлар электрон платформа орқали реал вақт режимида мониторинг қилинади. Қора…

Ёшларга давлат мукофотлари топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29 июндаги фармони ва қарорига мувофиқ, ўз билими, истеъдоди, ташаббускорлиги ва фидойилиги билан Янги Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ёшлар “Келажак бунёдкори” медали ва“Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланган эди. 30 июнь – Ёшлар кунида Тошкентдаги Олимпия шаҳарчасида ана шу мукофотларни топшириш маросими бўлди. Давлатимиз раҳбари юртимиз ёшларининг ҳар бирида…

Ўзбекистон Президенти Жаҳон банки билан шерикликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Жаҳон банки таъсисчи давлатларининг “Швейцария гуруҳи” йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган банкнинг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Антонелла Бассани бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Антонелла Бассани давлатимиз раҳбарига Жаҳон банки президенти Ажай Банганинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди. Жаҳон банки гуруҳи билан стратегик…

Ҳокимлар қайси туманида қайси тармоқни қандай ривожлантириш, нима лойиҳага инвестиция олиб келса, энг юқори самарадорликка эришишини аниқ ҳисоб-китоб қилиши кераклиги қайд этилди

Ҳокимлар қайси туманида қайси тармоқни қандай ривожлантириш, нима лойиҳага инвестиция олиб келса, энг юқори самарадорликка эришишини аниқ ҳисоб-китоб қилиши кераклиги қайд этилди. Бунинг учун иқтисодиётдаги 12 та тармоққа 14 та “ақл маркази” ҳамда 37 та соҳавий илмий институт ва олийгоҳлар номма-ном бириктирилди. Мисол учун, қурилиш материаллари тармоғига “ақл маркази” сифатида Макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Рақобат сиёсати…

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш материаллари тармоғида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш материаллари тармоғида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.